12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:14
Иқтисодиёт 👁 431

ГУЛЗОР МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ “SHАHZODА WEDDING” ГЎЗАЛЛИК САЛОНИ ИШ БОШЛАДИ

ГУЛЗОР МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ “SHАHZODА WEDDING” ГЎЗАЛЛИК САЛОНИ ИШ БОШЛАДИ

Мамлакатимизда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар туфайли турли йўналишлар бўйича ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектлари сони тобора ошиб бормоқда. Натижада кўплаб ёшлар касб-ҳунарга ўқитилиб, доимий иш билан бандлиги таъминланмоқда. Амударё туманида ҳам бу борада амалга оширилаётган ишлар эътиборга муносиб. Буни сўнгги икки-уч йил ичида туман маркази, ҳатто олис қишлоқлар ҳудудларида фаолият олиб бораётган маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, кундалик буюмлар ва озиқ-овқат дўконлари, гўзаллик салонлари, бичиш-тикиш устахоналари мисолида яққол кўриш мумкин.

Жорий йилнинг 17 май санасида Манғит шаҳрининг Гулзор маҳалласи ҳудудининг энг сўлим гўшаларидан бири, “Истиқбол” кўчасида ҳам ана шундай тадбиркорлик субъектларидан бири ўз фаолиятини бошлади. “SHАHZODА WEDDING” номи билан ўз фаолиятини бошлаган ёшлар гўзаллик салони ташкил этилиши билан 3 нафар маҳалла ёшларининг доимий  иш билан бандлиги таъминланди.

Мазкур гўзаллик салонининг очилиш маросимида маҳалла аҳолини Амударё тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаев ва туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими раиси Гўзал Сабуровалар Гулзор маҳалласи ёшлари учун замонавий шарт-шароитларга эга гўзаллик салони ташкил этилгани билан табрикладилар ва “SHАHZODА WEDDING” гўзаллик салонини ташкил этишда  фидойилик кўрсатган якка тадбиркор Муқаддас Қуроловага чин дилдан миннатдорчилик билдирдилар.

Дарвоқе, якка тадбиркор Муқаддас Қуролова бир неча йиллардан  бери Манғит буюм бозорида кўрпа-ёстиқ жилдлари, сочиқлар савдоси билан шуғулланиб келади. У оила иқтисодидан келиб чиқиб, вояга етган фарзандларининг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида ўз маблағи ҳисобидан қурилган бинони  гўзаллик салони фаолияти учун мослаштириб, таъмирдан чиқарди. 100 миллион сўмдан зиёд ўз маблағи ҳисобига гўзаллик салони учун зарур жиҳозлар, асбоб-анжомлар сотиб олди. Шунингдек, 25 хилдаги замонавий тўй либослари, пардоз-андоз воситалари, келин саломларида кийиладиган 10 дан ортиқ миллий либослар тўпламлари, миллийликка хос замонавий оқшом либослари тўпламлари билан гўзаллик салонининг ўз фаолиятини тўлиқ бошлаши учун шароит яратди. Натижада ўзининг фарзандлари Сайёрахон ва Муқаддамхон Қўчқоровалардан ташқари 3 нафар маҳалла қизларининг бандлигини таъминлади.

Якка тадбиркор Муқаддас Қуролованинг режалари катта. Келгусида у имтиёзли кредит маблағи олиб, гўзаллик салони фаолиятини янада кенгайтириш ниятида. Айни пайтда ҳам мазкур гўзаллик салонида қўшимча 4 та иш ўрни мавжуд бўлиб, тажрибал визажист-стилист, макияж устаси, аёллар сартарошлиги йўналишлари бўйича ишчи-ходимларни иш билан таъминлаш имконияти бор.

Гулзор маҳалласи, қолаверса, амударёлик ёшларнинг тўю-ҳашамларда янада гўзал, маданиятли кийинишлари, сочларини замонавий услубларда, ўзларига ярашиқли, қолаверса, мижозлар талаблари асосида турмаклашлари учун энг яқин маслаҳатгўй ва кўмакдош бўлишга ҳамиша шай бўлган “SHАHZODА WEDDING” гўзаллик салонининг моҳир ходимларининг эзгу ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026