БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА ИНГЛИЗ ТИЛИ ФАНИДАН КЎРИК-ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛДИ
Мактабларда бошланғич 1-синфдан бошлаб, инглиз тили фанидан машғулотлар ўтказилади. Машғулотлар давомида ўқувчиларда дастлабки кўникмалар шакллантирилади. Ўқувчилар 2-синфни тугатгунга қадар ҳарфларни ўқишни ва ёзишни, санашни, гапларни тузишни ўрганишади.
Ўтган давр мобайнида ўқувчиларнинг олган билимларини мустаҳкамлаш, ўзлаштириш даражасини аниқлаш мақсадида 38- ва 30-сонли мактабнинг 2-синфлари ўртасида инглиз тили фанидан кўрик-танлов ўтказилди.
“GUESS WHAT” деб номланган ушбу танловда ўқувчилар 6 та шарт бўйича беллашишди. Ўзини таништириш, “менинг кийимларим”, гапларни тугаллаш, “magic box”, яъни сеҳрли қутича ва пуфак ичидаги хазина каби шартларга кўра 30-сонли мактабнинг “Smart” ва 38-сонли мактабнинг “Stars” жамоалари ўзаро беллашишди.
Кўрик-танлов давомида жамоаларни ҳар иккала мактабнинг инглиз тили ўқитувчиларидан ташкил қилинган ҳакамлар ҳайъати одилона баҳолаб боришди. Танлов якунида жамоалар тенг балл тўплашга эришишди ва дўстлик ғалаб қозонди. Фаол қатнашган ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар ва совғалар топширилди.
Наргиза Қурбонбоева, 30-сонли мактаб инглиз тили фани ўқитувчиси, Нодира Қурбонбоева, 38-сонли ИДУМнинг инглиз тили фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶