56-сонли мактаб ўқувчилари 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабига саёҳат қилишди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 112-сонли қарорида 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб таълим муассасаларида ўқувчиларнинг мусиқий билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг қалбида миллий маданиятга бўлган муҳаббатни шакллантириш, ёш истеъдодларни аниқлаш ва қўллаб-қувваташга қаратилган қатор вазифалар белгиланган эди.
Ушбу қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида туманимиздаги 56-сонли мактабда ҳам бир қанча ишлар амалга оширилаяпти. Жумладан мазкур таълим муассасасида мусиқий таълим сифати ва самарадорлигини янги босқичга кўтаришга, ўқувчиларнинг мусиқий жанрларга ва чолғу асбобларига бўлган қизиқишларини янада оширишга катта эътибор берилаяпти.
Яқинда мактаб ўқувчиларидан бир гуруҳининг 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабига саёҳати амалга оширилди.
Ўқувчилар бу ерда халқ чолғучилиги, анъанавий хонандалик ва ижро, фортепиано, назария ва сольфеджио, бахшичилик, хореография ва театр бўлимлари фаолиятлари билан яқиндан танишдилар.
Мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Aлламберган Жуманиёзов ва мусиқа фани ўқитувчиси Жасур Жуманиязовлар томонидан амалга оширилган бу саёҳат ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.
Камронбек БОЗОРБОЕВ, мактабнинг “Ёш журналистлар” тўгараги аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶