12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:17
Жамият 👁 383

ДОРБОЗ ТЎРАБОЙ ЭШЧАНОВНИНГ 80 ЁШЛИК ЮБИЛЕЙИ НИШОНЛАНДИ

ДОРБОЗ ТЎРАБОЙ ЭШЧАНОВНИНГ 80 ЁШЛИК ЮБИЛЕЙИ НИШОНЛАНДИ

Санъат фидойиликни талаб қилади. Ўз устида тинмай ишлаган, машаққатлардан чўчимай изланган, тинимсиз машқлар давомида маҳоратини юксалтирган ва элига холис хизмат қилган санъаткорлар ҳақиқий фидойилар, дея оламиз.

Амударё туманида дорбозлик санъатига асос солган, иқтидорли дорбозларни тарбиялаб вояга етказган, саксон ёшида ҳам дор устида турли томошалар намойиш этиб, халқимизнинг эътирофига сазовор бўлаётган Тўрабой дорбоз Эшчонов ана шундай инсонлар тоифасидан десак, адашмаган бўламиз.

Тўрабой Эшчанов шу йил 18 апрелда табаррук саксон ёшини қарши олди. Амударё тумани Маданият ва туризм бўлими ташаббуси билан бўлим томошалар залида саксон ёшида ҳам санъатдан қўлини узмай, дор устида томошалар кўрсатиб келаётган таниқли дорбоз бобонинг қутлуғ ёши муносабати билан юбилей кечаси ташкил этилди.

Тўрабой Эшчонов 1943 йилда Манғит шаҳрига туташ Ўрта қалъа овулининг Юсуфхўжа аҳоли пунктида дунёга келган. 1-сонли мактабда 10-синфни тугатиб, Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтида ўқиган ва олийгоҳни тугатиб, дастлаб 4-сонли мактабда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси бўлиб меҳнат фаолиятини бошлаган.

Ҳарбий хизмат бурчини ўташ чоғида у цирк санъати ишқибози бўлган доғистонлик йигит билан дўстлашиши, ундаги бу соҳага бўлган қизиқиш янада кучайишига сабаб бўлган. Жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиб, турли трюклар ижро қилиб юргани унга бу борада жуда қўл келган.

Армиядан қайтгач, Тўрабой Эшчанов Чимбой туманидаги цирк жамоасига қўшилиб, дорбозлик ўйинларини кўрсатиб, ўз иқтидорини ривожлантириб келган. Кейинчалик Тўрабой дорбоз номи билан танилиб, туманимизда ўзи “Жайхун дорбозлари” цирк жамоасини ташкил этди. Ушбу гуруҳ Тўрабой дорбоз кўмагида цирк санъатига қизиқувчи, тош кўтарувчи полвон, иллюзионист, масхарабоз, сурнайчи каби иқтидорли ёшларни бирлаштириб, катта саҳналарда ўз санъатини намойиш этди ва халқимизнинг ҳақли эътирофларига сазовор бўлди.

Гуруҳ аъзоларининг ўз устларида ишлаб, томошаларини бойитиб борганлари туфайли Ўзбекистон миқёсида ҳаваскор цирк жамоалари ўртасида ўтказилган турли фестивалларда, кўрик-танловларда чиқишлари юқори баҳоланган.

“Табаррук ёшингиз муборак” деб номланган юбилей кечасида туман ҳокимлиги масъуллари, устоз дорбознинг шогирдлари, дўстлари, яқинлари масъуллари, маданият ва туризм соҳаси ходимлари, санъат шинавандалари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни туман ҳокимлиги котибияти мудири Мансур Ўрозбоев очди ва юбилярни қизғин қутлаб, унга туман ҳокимлиги томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва совғалар топширди.

Таниқли санъаткорни қутлагани келган Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ходими Шуҳрат Йўлдошевнинг самимий тилаклари барчани тўлқинлантирди. Шунингдек, маданият ва санъат ходимлари, Тўрабой Эшчановнинг маслакдош шогирдлари, дўстлари, яқинлари табрикларидан сўнг туманимиз санъаткорлари ижросида концерт намойиш этилди.

Отахон дорбоз Тўрабой Эшчанов ўзига кўрсатилаётган бунингдек эҳтиром учун туман ҳокимлигига, туман Маданият ва туризм бўлими маъмуриятига, барча санъат шинавандаларига чуқур миннатдорчилик билдирди.

Юртимизда инсон қадри улуғ, меҳр-оқибат мустаҳкам эканлиги яққол намоён бўлган тадбир барчада улкан таассуротлар қолдирди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026