12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:13
Иқтисодиёт 👁 412

Кичик саноат зоналари ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини оширади

Кичик саноат зоналари ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини оширади

Мамлакатимизда кичик бизнесни ривожлантириш бўйича кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, кичик саноат зоналари ташкил этилиб, уларнинг фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланмода. Сабаби, тадбиркорлик субъектларини жойлаштиришга мўлжалланган, муҳандислик-коммуникация ва инфратузилма объектларини, ишлаб чиқариш майдонини ўз ичига олган кичик саноат зоналари жойлашган ҳудудининг ривожланишига катта имконият яратади. Хусусан, саноат ишлаб чиқаришни жадаллаштиради, ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириб, бўш турган бинолардан унумли фойдаланишга имконият яратади.

Амударё туманида ҳам Президентимизнинг 2018 йилнинг 6 мартидаги “Қорақалпоғистон Республикасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан мана шундай махсус саноат зоналари ташкил этилди. Қарор асосида туманимиздаги “Амударё пахта тозалаш заводи” акциядорлик жамиятининг эски биноси кичик саноат зонасига айлантирилди.

Кичик саноат зонасида фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг иш фаолиятини, муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим прокурори Ренат Худойбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси етакчи мутахассиси Бахауддин Хўжамбергеновлар Амударё туманига ташриф буюришди.

Масъуллар дастлаб тадбиркор Тамара Юсуповага тегишли “Tamara tekstil” масъулияти чекланган жамиятига қарашли тикувчилик корхонасида бўлишди. Корхонада аёллар, эркаклар ва болалар кийимлари, тўқувчилик маҳсулотлари тайёрланади, ҳар хил ёш тоифасидаги харидорлар учун турли хилдаги кийим-кечаклар тикилади. 2009 йилда тикувчилик бўйича тадбиркорлик фаолиятини бошлаган Тамара Юсупова ўз ишини дастлаб 3 млн. сўм кредит маблағи олиб ишлашдан бошлаган. Кейинчалик 40 млн ва 136 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтирган.

Шундан сўнг масъуллар тадбиркор Баҳодир Камоловга қарашли “Камолов эшиклари” масъулияти чекланган жамиятида бўлдилар.

Ушбу корхона 2013 йилда иш бошлаган бўлиб бу ерда замонавий русумдаги эшик ва дераза ромлари, уй-рўзғор мебеллари сифатли ва ҳамёнбоп нархларда ишлаб чиқарилади. Айни пайтда корхонада катта уста даражасига эришган 5 нафар ишчи ходим 10 нафардан зиёд шогирд-ишчиларига дурадгорлик касбининг сир-асрорларини пухта ўргатиб келишмоқда.

Корхонада ишчилар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, узоқдан келиб ишловчилар учун ётоқхоналар ҳам мавжуд. Ишчилар кунига 2 маҳал иссиқ овқат билан таъминланади. Уларнинг ишлаб чиқарган эшик ва дераза ромларининг сифатига қараб 2 млн.дан 3 млн. сўмгача ойлик иш ҳақи тўланади.

Кичик саноат зонасидаги навбатдаги ташриф тадбиркор Назокат Аллабергеновага тегишли “Mang‘it milk” масъулияти чекланган жамиятига бўлди. Ўз иш фаолиятини дастлаб 30 литр сут маҳсулотини қайта ишлашдан бошлаган тадбиркорнинг корхонасида бугунги кунда 1 тоннадан ортиқ сут қайта ишланиб, кефир, қаймоқ, творог каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Тадбиркор аёл 2018 кичик саноат зонасида фаолият бошлаган пайтида 350 млн. сўм миқдорида кредит олган эди. У ҳозирда кредитни тўлиқ тўлаб, яна катта миқдорда имтиёзли кредит олишни ва ушбу маблағлар эвазига пишлоқ ишлаб чиқарувчи ускуна харид қилишни ният қилган.

Кичик саноат зонасининг бир чеккасида темир эшиклар ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона ҳам фаолият юритмоқда. Тадбиркор Жасур Бобожанов 2013 йилда “Аму металл ковка арт” масъулияти чекланган жамиятини очган эди.

Ушбу корхонада сифатли ва ҳамёнбоп эшик ва иситиш қозонхоналари, замбиллар тайёрланиб, ички бозорларимизда ўз харидорларига эга бўлмоқда. Тадбиркорнинг нияти – экспортни йўлга қўйиш ва ўз фаолиятини янада кенгайтириб, ишсиз ёшларни иш билан таъминлашдир.

Масъуллар кичик саноат зонасидаги корхона эгалари билан яқиндан суҳбатлашиб, уларнинг келгусидаги иш фаолиятларига муваффақиятлар тилашди.

Айтиш керакки, бугунги кунда ушбу кичик саноат зонасида тадбиркорлар учун инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда барча шароит яратилмоқда. Хусусан, транспорт қатновининг қулайлиги ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасининг мавжудлиги ишлаб чиқариш саноати ривожида муҳим аҳамият касб этаётир.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026