12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:36
Фан ва таълим 👁 390

Фаол маънавият тарғиботчиси

Фаол маънавият тарғиботчиси

Мактаб – қутлуғ даргоҳ. Ҳар йили ана шундай муассасалардан минглаб ўғил-қизлар мустақил ҳаётга йўлланма олишади. Уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, эл корига ярайдиган инсонлар бўлиб етишиши кўп жиҳатдан устозлар ибратига, сифатли таълим берилишига боғлиқ. Айниқса, маънавий-маърифий ишларни сифатли ташкил этиш, ёшларнинг интеллектул салоҳияти, тафаккурини юксалтириш, уларнинг кўнглида эл-юртига юксак муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантиришда мактаблар директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларининг ҳиссаси катта.

Амударё туманининг Тўлқин овулида фаолият юритаётган 32-сонли мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Худоёр Хўжамуродов муассаса фаолияти намунали йўлга қўйилишида самарали хизмат кўрсатаётган фидойи устозлардан бири.

Унинг ўқитувчилик касбини эгаллаши ҳам бежизга эмасди. Отаси Саъдулла Хўжамуродов, онаси Сафаргул Эгизбоевалар ҳам ўқитувчи бўлганлигидан оиласида болалар тарбияси-таълими хусусида кўп суҳбатлар бўлар, болаларга нисбатан ўзгача меҳр, фидойилик уфуриб турадиган бундай суҳбатлар Худоёрни бефарқ қолдирмас эди. Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, ижодкор, ўз соҳаси бўйича ўқишдан, изланишдан тўхтамайдиган, оиласида ҳам ўқувчиларининг билимини ошириш учун улар билан соатлаб шуғулланадиган онаси каби ўқитувчи бўлиш орзуси уни доимо интилишга, тинимсиз илм олишга ундарди. Илк меҳнатлари самараси - олийгоҳга ўқишга кирганида жуда хурсанд бўлди.

Худоёр Хўжамуродов 2005 йилда ўзи таълим олган, дадаси, онаси меҳнат қилаётган мактабда ўқитувчилик фаолиятини бошлади. 2013 йилгача ўқувчиларга она тили ва адабиёт фанидан дарс берди. 2013 йилдан бери эса мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаяпти. У хизмат лавозими тақозосига кўра, ўқитувчилар жамоасида ўқувчиларга сифатли таълим берилишини таъминлаш, соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, ўқувчиларда илм олишга, ўқиб-ўрганишга рағбат уйғотиш, ўзаро аҳилликда муассаса ички тартиб-интизомига риоя этишларига эришиш, иқтидорларини ривожлантириш, истеъдодларини намойиш этишларига шароит яратиш каби бири-биридан муҳим ва долзарб ишларни аъло даражада уддалаб келаётир. Булар мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари эришаётган ютуқларда ўз аксини топаяпти.

Хусусан ўтган йили муассасанинг 11-синфини битирган 25 нафар ўқувчиларнинг 11 нафари республикамиздаги турли олийгоҳларнинг талабалари бўлдилар, 11-синф ўқувчиси Гулдона Тўлибоева асосий фанлар олимпиадасининг республика босқичида фаол иштирок этиб келди. 4-синф ўқувчиси Рухшона Норбоева тасвирий санъат бўйича танловда туманда 1-ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон Рсепубликаси босқичида қатнашиб келди ва чизган расмлари юқори баҳоланди. 7-синф ўқувчи қизларидан ташкил топган стритболчилар жамоаси “Беш ташаббус олимпиадаси”да стритбол бўйича Қорақалпоғистон Республикасида учинчи ўринни эгалладилар.

Жорий йилги хорижий тиллар энг яхши ўқитиладиган мактаб танловида ушбу муассаса фахрли 3-ўрин соҳиби бўлди ва 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Хорижий тиллар фани ўқитувчилари Тимур ЙЎлдошев C1, Хуршида Ражабова B2 сертификатларини, Нураддин Хўжабоев, Соҳиба Йўлдошева, Алишер Абдуллаевлар эса халқаро ва миллий сертификатларни ҳимоя қилиб олдилар.

Мактабда Шарофат Холмуродова, Тўлибой Йўлдошев, Моҳинур Тўрабоева каби ижодкор ўқитувчилар ҳам борлиги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айни кунда ушбу муассасада 47 нафар ўқитувчилар 457 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия беришмоқда. Эришилаётган ютуқларда Худоёр Хўжамуродовнинг муносиб ҳиссаси бор.

Ойгул РАЖАБОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026