16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 13:17
Иқтисодиёт 👁 393

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ОРҚАЛИ КЎПГИНА ИЖТИМОИЙ МУАММОЛАР ҲАЛ ҚИЛИНАЯПТИ

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ОРҚАЛИ КЎПГИНА ИЖТИМОИЙ МУАММОЛАР ҲАЛ ҚИЛИНАЯПТИ

Мамлакатимизда бюджет маблағларининг маълум қисмини жамоатчилик фикри асосида йўналтириш, ташаббусли бюджетлаштириш тизими изчил давом эттирилмоқда. Фуқароларнинг бюджет маблағларининг бир қисми сарфланишида иштирок этаётгани ҳудудлардаги энг долзарб муаммоларнинг ижобий ҳал этилиб, одамларнинг эртаги кунга ишончини оширишда муҳим омил бўлмоқда. Боиси, ташаббусли бюджетлаштириш бу аҳолининг бюджет маблағларининг маълум қисмини сарфлаш мақсадидаги ташаббусларини илгари суриши орқали маҳаллий бошқарувда тўғридан тўғри иштирок этишини таъминлайди.

Бунинг учун 18 ёшдан ошган ташаббускор фуқаролар якка ёки гуруҳ бўлиб лойиҳа таклиф қилиши керак. Ушбу лойиҳалар экспертизадан ўтказилиб, сараланади ва овоз беришга қўйилади. Энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар молиялаштирилади.

Амударё тумани аҳолиси ҳам ушбу жараёнда фаол иштирок этиб, энг долзарб лойиҳаларни илгари суриб, ғолиб бўлиб, турмушидаги кўпгина муаммоларнинг ҳал бўлишига эришмоқдалар.

Ўтган 2022 йилда “Очиқ бюджет” ахборот порталида ўтказилган “Ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок этган туманимизнинг фаол фуқаролари 1-босқичида ўзларининг лойиҳаларини илгари суриб, 9 та ижтимоий муаммоларнинг ҳал этилишга эришдилар. Туманимиз инфаратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларига фуқароларнинг ташаббуслари асосида бюджет маблағлари ажратилиб, лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилди. Яъни, ғолиб чиққан 9 та лойиҳа учун 4 млрд. 720 миллион сўм ажратилди.

Ушбу лойиҳалардан бири Тўлқин овулидан ўтган улкан асфальт йўл бўйига пиёдалар йўлакчаси қуриш эди. 33-сонли мактабга қатновчи ўқувчилар, овул фуқаролари учун йўл бўйида йўлакча йўқлиги йўлда ҳаракатланганда анча ноқулайликлар туғдириб келаётган эди. Овул фаол фуқаролари “Очиқ бюджет” порталидаги “Ташаббусли бюджет” жараёнида ушбу лойиҳани илгари суриб, ғолиб бўлдилар. Пиёдалар йўлакчаси “Жайхун Мастер Строй” масъулияти чекланган жамияти томонидан сифатли қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Арнабўйи маҳалласидаги 33-сонли мактабгача таълим ташкилотини жорий таъмирлаш бўйича тақдим этилган лойиҳа ҳам фуқароларнинг фаоллиги туфайли ғолиб бўлди ва муассаса 299 миллион сўм маблағ эвазига жорий таъмирланди. Иккинчи босқичда эса 6 та лойиҳа ғолиб деб топилди ва ушбу ижтимоий муаммолар ижобий ҳал этилиши учун 5 миллиард 799 миллион 500 минг сўм сарфланди.

Амударёликлар “Очиқ бюджет” порталидаги “Ташаббусли бюджет” жараёнида жорий йилда ҳам ўз ҳудудларидаги турли ечимини кутаётган муаммолар билан иштирок этишди. Бу борадаги таклифларнинг 16 таси ғолиб бўлди.

Эндиликда ушбу лойиҳалар молиялаштирилиб, ҳудудлардаги электр тармоқларини янгидан тортиш, мактаблар биноларини мукаммал ва жорий таъмирлаш, қўшимча бино қуриш, иситиш тизимини таъмирлаш, йўлларга тош, асфальт ётқизиш каби ижтимоий аҳамиятга молик ишлар амалга оширилади. Айни кунларда мазкур лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

Эътиборли жиҳати, жорий йилда биринчи босқичда ғолиб бўлган лойиҳаларнинг 5 тасида умумий ўрта таълим мактабларини жорий, капитал таъмирлаш, иситиш тизимини янгилаш ва қўшимча бино қуриш ташаббуслари илгари сурилган. Бу – ўсиб келаётган ёш авлоднинг сифатли таълим олиши, бўш вақтларини мазмунли, мақсадли ўтказишига имконият яратиш мақсадида режалаштирилган хайрли лойиҳалардир.

Ойгул РАЖАБОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026