14.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.10.2026, 23:28
Адабиёт 👁 397

52-сонли мактабда “Китоб – қалб қуёши” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

52-сонли мактабда “Китоб – қалб қуёши” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Инсонларнинг маънавий дунёсини бойитиш, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини юксалтиришда китобларнинг ўрни беқиёс. Туманимизда китобхонликка қаратилаётган эътибор, ёшларнинг китобга меҳрини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлар кенг кўламда олиб борилмоқда.

Шу жумладан, Амударё туманининг Намуна маҳалласидаги 52-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам ўқувчи ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга бағишланган тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда.

Ушбу мактабда бугунги кунда 391 нафар ўқувчига 41 нафар малакали ўз касбининг етук мутахассислари бўлган ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келишмоқда.

Мактаб директори Қодирберган Эшчонов мактаб жамоасига раҳбарлик қилиб, таълим-тарбия ишларини доимий назоратга олган ҳолда ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Мактабда ташкил этилган мўжазгина кутубхонада ўқувчиларнинг савиясини бойитишга, дунёқарашини кенгайтиришга ва маънавиятини юксалтиришга хизмат қилувчи бадиий ва илмий китоблар кўплаб топилади. Ҳар йили кутубхонага ўзбек ва жаҳон адабиётининг етук намоёндалари тарафидан ёзилган дурдона асарлар ва илмий адабиётлар олиб келиниб бойитиб борилади.

Шунингдек, мактабда доимий равишда турли хил спорт мусобақалари, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинади.

15 апрель куни мактабда “Китобхонлик маданиятини юксалтириш− буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида “Китоб- қалб қуёши” номли тадбир ўтказилди. Тадбирда мактаб ўқувчилари ўзларининг бор билим ва истеъдодларини намойиш этиб фаол иштирок этишди.

Бадиий кечада сўзга чиққанлар мамлакатимизда китобхонликка қаратилаётган эътибор, ёшларнинг китобга меҳрини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларга тўхталиб, бунга ёшларимиз ҳам муносиб жавоб бераётганликларини, бунёд этилаётган маърифат ўчоқлари – кутубхоналар аҳоли маънавий оламини янада бойитишга, фарзандларимизни эзгу ғоялар асосида, китобга меҳрли этиб тарбиялашда яқиндан кўмак беришини эътироф этишди.

Бадиий кечада иштирок этган ўқувчилар китоб ҳақида шеърлар айтишди. Унинг инсон камолоти, дунёқарашини ривожлантиришдаги ўрнини бадиий ва таъсирли сўзлар билан ифодалаб беришди. Шунингдек, ўқувчилар ўзбек мумтоз қўшиқларига, таниқли хонандалар томонидан қўшиқ қилиб ижро этилган ғазал куйларига рақсга тушдилар.

Бадиий асарлардан олинган парчаларни саҳна кўринишлари орқали гавдалантириб бердилар. Тадбир якунида ёшларни мантиқий фикрлашга ундовчи, қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирни ташкил этишда мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Гулмирза Бобожонов, мактаб директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари Зарифбой Эшниёзов, ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Севара Эшчонова ва бошқа педагог ҳодимларнинг хизматлари катта бўлди.

Шуни айтиб ўтиш керакки, мактабларда ташкил этилаётган китобхонлик тадбирлари ўқувчиларнинг қалбида китобга бўлган меҳр-муҳаббатнинг янада юксалишида муҳим аҳамият касб этади.

Ота-боболаримиз китобни бекорга билим манбаи, тафаккур ўчоғи, ақл чироғи, кўнгил табиби, руҳият озиғи деб айтишмаган. бекорга

Шундай экан, азиз ёшлар, ўтаётган ҳар бир кунимизни ғанимат билиб билим олиш, дунёқарашимизни бойитиш пайида бўлайлик!

Шаҳло Сабирова, Бердақ номидаги ҚДУнинг журналистика факулътети 2-курс талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026