12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:02
Сиёсат 👁 317

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 60-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 60-сессияси тўғрисида ахборот

2023 йил 25 апрель куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 60-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияни туман ҳокими – Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Султонбой Йўлдашев очди ва олиб борди. Сессия котиблигига 7-Ойбек сайлов округидан депутат Саъдулла Содиков сайланди.

Сессияда дастлаб Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди томонидан 2023 йилнинг дастлабки 3 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан суд раиси Қайрулла Атамуратовнинг ахбороти тингланди. Ахборотда келтириб ўтилганидек, мазкур давр мобайнида суд томонидан 1393та иш кўриб тамомланган. Шунингдек, буйруқ тартибида жами 884 аризалар бўйича суд буйруғи чиқарилган.

Шундан кейин Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди томонидан 2023 йилнинг1-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан суд раиси Асқар Сафаров ахборот берди. Ахборотда 3 ой мобайнида 29та иш бўйича 39 нафар шахсга нисбатан жиноят иши бўйича айблов ҳукми чиқарилиб, 13 та иш бўйича 13 нафар шахсга нисбатан жиноят иши харакатдан тугатилгани, 3та иш бўйича 4 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳуқми чиқарилгани қайд этилди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг тумандаги ижроси юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокими – 1-сектор раҳбари Султонбой Йўлдашевнинг ҳисоботида таъкидланганидек, жорий йилнинг 3 ойи мобайнида сектор ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 30,7 млрд. сўмлик 26та лойиҳалар ишга туширилиб, 132та янги иш ўринлари яратилган.

3-сектор раҳбари – туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамаладдин Юсупов ўз ҳисоботида жорий йилнинг 3 ойи давомида “Бандлик” дастурига мувофиқ Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 138 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилганини, ижтимоий ҳимояга муҳтож 25 нафар фуқаро эса реаблитация-техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминланганини айтиб ўтди.

4-сектор раҳбари – туман ДСИ бошлиғи Айдос Сейитов ҳисоботида қайд этиб ўтилганидек, сектор ҳудудида яшовчи 40 нафар ишсиз фуқаролар касбга ўқитилган, 112 нафар фуқароларга оилавий тадбиркорликини бошлашлари учун 1 млрд 904 млн. сўмлик кредитлар ажратилган.

Сессия ишида туман Халқ қабулхонаси, секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабовнинг ахбороти тингланди. Ахборотда қайд этилганидек, 2023 йилнинг 1-чораги давомида туман аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатларнинг аксарияти болалар нафақасини тайинлаш, алимент ундириш, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш ва табиий газ билан боғлиқ муаммолар ҳақида бўлган.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Жамаладдин Юсуповнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда таъкидланганидек, туманда олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида ўтган 3 ойда қайд этилган жами жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45 тадан 40 га яъни 5 тага камайишига эришилган.

Сессия давомида туман Адлия бўлими томонидан 2023 йилнинг дастлабки 3 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Адлия бўлими бошлиғи Мансур Садиковнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда айтиб ўтилганидек, бўлим томонидан 3 ой давомида жами 43 та давлат органлари ва ташкилотларига 179 та қонун ва қонуности актлари етказилган.

Сессия ишида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсуми доирасида 2 мингдан ортиқ овоз тўплаб, қўшимча тарзда ғолиб бўлган 9 та ташаббуслар лойиҳасини ғолиблар қаторига қўшиш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаев томонидан таклиф берилди. Таклиф депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Сессия кун тартибида Амударё тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбасининг жорий йилнинг 1-чораги давомидаги фаолияти юзасидан шўъба мудири Жаҳонгир Холмуродовнинг ахбороти тингланди. Таъкидлаб ўтилганидек, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳозирги кунга қадар 78 та “Ўқувчи”, “Тунги рейд”, “Тиғ” ва ”Давомат” тадбирлари ўтказилган.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Илҳом Палвонов ҳисобот берди. Ҳисоботда деҳқон хўжаликларини ташкил этиш, чорвачилик, пахта-ғаллачиликни ривожлантириш мақсадида заҳира ер майдонларини очиқ электрон танловга қўйиш бўйича таклиф берилди. Таклиф депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Сессия ишида кун тартибига киритилган барча масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026