12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:11
Сиёсат 👁 374

СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА УМУМХАЛҚ РЕФЕРЕНДУМИ ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНГАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА УМУМХАЛҚ РЕФЕРЕНДУМИ ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНГАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Шу кунларда Амударё туманининг барча қишлоқ ва маҳаллаларида, ўқув муассасаларида амалдаги Конституциямизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан “Янги таҳрирдаги Конституция – ижтимоий давлат кафолати” мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбирлари, 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумини эркин, шаффофлик асосида ўтказишга бағишланган учрашувлар, давра суҳбатлари, ошкора мулоқот тадбирлари ўтказилмоқда.

Шуниси эътиборлики, бўлиб ўтаётган бу каби тадбирларга аҳоли қатламларини кенг жалб этиш, ҳар бир инсон қалбида она Ватанга, келажак авлод ва халқ бахт-саодати учун дахлдорлик ҳиссини уйғотишга қаратилган бири-биридан қизиқарли маърузалар ўқилаётгани сайловчиларга манзур бўлмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 15 апрель санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти таълим муассасалари Агентлиги тизимидаги Амударё туман ихтисослаштирилган мактаби биносида ҳам ўтказилди.

“Янги таҳрирдаги Конституция – ижтимоий давлат кафолати” мавзусидаги мазкур тадбир Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Амударё туман Кенгаши ҳамда Президент таълим муассасалари Агентлиги тизимидаги Амударё туман ихтисослаштирилган мактаби педагогика жамоаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ошкора мулоқот, очиқлик ва шаффофлик асосида ўтказилган мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман Кенгаши аппарат раҳбари Яхшимурод Аҳмедов, Жўқорғи Кенгес депутати Қувончбой Боймуродов, халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлари Муқаддас Бекназаровва ҳамда Муяссар Раҳматуллаева, шунингдек, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган сиёсий партиялар вакиллари, умумхалқ Референдумида биринчи марта овоз берадиган ёшлар иштирок этишди.

Ташвиқот тадбирида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Амударё туман Кенгаши аппарат раҳбари Яхшимурод Аҳмедов амалдаги Конституция билан янги таҳрирдаги Конституциянинг фарқи, киритилаётган янги нормалар ва ўзгартишлар ҳақида батафсил тўхталди.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Қувончбой Боймуродов Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси ҳақида сўз юритиб, янада халқпарвар ва ижтимоий ҳаётни тўлиқ қамраб олган янги нормалар, хусусан, 29-моддага кўра, ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан мустаҳкамлаб қўйилгани, 30-модданинг 1-қисмига кўра, ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида жавобгар бўлиши, мол-мулкидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, 42-модданинг 3-қисмида қайд этилганидек, аёллар меҳнат ҳуқуқи тўлиқ таъминланиши, 58-модда, 3-қисмига кўра, аёллар билан эркаклар учун тенглик тақдим этилиши, шунингдек, зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини чеклаш қонуний кафолатланаётгани ҳақида ёшларга кенг тушунчалар берди.

Тадбир давомида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан депутат Муяссар Раҳматуллаева янгиланаётган Конституциянинг 76-моддаси, 3-қисмида оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш мустаҳкамлаб қўйилаётганини мамнуният билан таъкидлади.

Жорий 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига мамлакатимизда 9 млн. оила мавжудлиги рўйхатга олинганини, бу оилаларнинг ҳар бир аъзоси бекам-у кўст, обод ва фаровон ҳаёт кечириши учун уларнинг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш, хусусан, ипотека ва истеъмол кредитлари олишларида бюрократик тўсиқларга барҳам бериш, чиройли, кўнгилдагидек турмуш шароитларига эга бўлишларида зарур имкониятлар яратиш Конституциявий мустаҳкамлаб қўйилаётганини алоҳида қайд этди.

Тадбирда Референдумда биринчи марта овоз берадиган ёшлар масъулларга саволлар билан мурожаат қилдилар ва муносиб жавоблар олдилар. Бўлиб ўтган тарғибот-ташвиқот тадбири очиқлик, шаффофлик асосида, баҳс-мунозараларга бой ва қизиқарли бўлди.

Тадбир якунида Амударё туман туризм ва маданият бўлими санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА, Равшан БАҲРОМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026