13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:04
Фан ва таълим 👁 366

Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар яхши йўлга қўйилган илғор мактаб

Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар яхши йўлга қўйилган илғор мактаб

Туманимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, истеъдодини юзага чиқариш, ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Айниқса, мактаб таълим тизимида бу борадаги ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Сабаби, эртанги кун эгалари бўлган ёш авлод маънавияти мактабда ривожланади, сайқал топади.

Тумандаги Тош ёп овули ҳудудида жойлашган 5-сонли умумтаълим мактаби маънавий-маърифий ишлар яхши йўлга қўйилган энг илғор мактаблардан бири ҳисобланади. Мактабда бир-биридан маҳоратли, ўз касбининг ҳақиқий фидоийси бўлган устозлар ўқувчиларга ўзларидаги бор билим ва тажрибани бериб келишмоқда.

Мактабнинг француз тили фани ўқитувчиси Гулбаҳор Саидова ўз касбига меҳри, дарс ўтишдаги ўзига хос маҳорати, чуқур билими туфайли олий тоифали ўқитувчи, Қорақалпоғистон Халқ таълими аълочиси бўлди. У 2011 йилда мамлакатимизнинг бир гуруҳ маҳоратли ва иқтидорли француз тили ўқитувчилари қаторида Франциянинг Руая шаҳрида бир ойлик малака ошириш курсида ўқиб қайтди. Бу тажрибали муаллимнинг ўқитувчилик фаолиятида ўзига хос ёрқин давр бўлди. Француз тилида, шу тил ватанида шу тилда жуда равон гапириши, сўзларни эркин талаффуз қила олиши у ердаги ўқитувчиларни ҳам бефарқ қолдирмади.

Ундан ташқари, Гулбаҳор Саидова 2022 йилнинг 1 октябрь куни “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” муносабати билан Президент Фармонига кўра II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланди. Жорий 2023 йил ҳам ўқитувчи учун касбий фаолиятида муваффақиятларга тўла йил бўлди. У 30 март куни “Халқ таълими фидоийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Кўплаб иқтидорли ёшлар таълим олаётган ушбу мактабда Гулбаҳор Саидова сингари ўқитувчилар талайгина.

Мактабда ўқувчи ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини, жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш мақсадида турли спорт тўгараклари, спорт беллашувлари йўлга қўйилган. Қувонарлиси, спортнинг волейбол, шахмат-шашка турлари бўйича мактабнинг ўғил ва қиз болалар жамоаси туманда фахрли ўринларни қўлга киритиб келишмоқда.

Мактабда мунтазам равишда ўтказилиб келинадиган “Қувноқ стартлар” спорт мусобақалари эса ўқувчиларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Таълим масканида ўқувчиларни касбга ўқитиш, айниқса қиз болаларни қўл меҳнатига ўргатиш мақсадида тўгараклар ташкил этилган. Ўқувчи қизлар меҳнат фани ўқитувчилари билан биргаликда тўқиш, тикиш, кераксиз буюмлардан бежирим хона безаклари, рўзғор буюмларини ясаш, пишириқлар тайёрлашни ўрганишаётган бўлсалар, ўғил болалар ёғоч, фанерлардан дурадгорлик буюмларини ясаб ўрганишмоқда.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мактабда турли ёзувчи ва шоирларнинг, тарихий шахсларнинг таваллуд кунлари, сиёсий, ва кўнгилочар тадбирлар мунтазам равишда ўтказилиб келинади.

9 апрель куни мактабда Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги ва Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги кенг тарзда нишонланди. Иқтидорли ўқувчилар буюк бобокалонимизнинг ибратли ҳаёт йўлини маҳорат билан саҳна кўринишлари орқали гавдалантириб беришди.

 Драматик роллар ижро этишга қизиқувчи, актёрлик маҳорати бор, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувваталаш, истеъдодларини юзага чиқариш мақсадида мактаб маъмурияти томонидан ўқувчилар учун барча шароит ва имкониятлар яратилган. Ўқувчилар дарсадан бўш пайтларида ўзларининг мўжазгина қўғирчоқ театрида ўзбек халқ эртакларидан парчалар ижро этиб, бошланғич синф ўқувчилари эътиборига ҳавола этишади. Юқори синфда ўқийдиган ака-опалари томонидан саҳналаштирилган томошалар уларда катта тассуротлар қолдиради, албатта.

Туманимиздаги барча таълим ва тарбия ўчоғи ҳисобланган мактабларда ўқувчиларнинг билим олиши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун барча шароит ва имкониятлар мавжуд. Ўқувчилардан эса қунт билан билим олишгина талаб этилади халос.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026