12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:38
Жамият 👁 487

“AMUDARYOTEX” ХОРИЖИЙ КОРХОНАСИДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

“AMUDARYOTEX” ХОРИЖИЙ КОРХОНАСИДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2023 йил 9 январдаги 1-сонли буйруғи ҳамда Aмударё тумани ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2023 йил 12 январдаги 1-сонли буйруғининг 3-иловасига мувофиқ тасдиқланган махсус-тактик ўқув машқи режасининг ижросини таъминлаш мақсадида, туман ҳудудидаги “Amudaryotex” хорижий корхонаси масъулияти чекланган жамиятида жорий йилнинг 12 апрель куни “Иқтисодиёт объектида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазаси тузилмаси ва объект раҳбариятининг ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув машқига, объектнинг фуқаро муҳофазаси тузилмаси ходимлари, Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш давлат тизими Aмударё тумани бўғинига кирувчи идора, корхона ва ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этишди. Ўтказилган махсус-тактик ўқув машқини туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари, майор Саламат Бердекеев ва бўлинма бошлиғи, капитан Бекзод Тажибаевлар олиб бордилар.

Ўқув машқини ўтказишдан мақсад табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда иқтисодиёт объекти раҳбарлар таркиби ҳамда фуқаро муҳофазаси шахсий таркибининг тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини такомиллаштириш, бошқарув органи ва фуқаро муҳофазаси шахсий таркибини кечиктириб бўлмайдиган авария ва қутқарув ишларига тайёргарлигини кучайтириш, фавқулодда вазиятлар юзага келганда фуқаро муҳофазаси шахсий таркибининг ўз мажбуриятларини аниқ ва тўғри бажаришини амалиётда синаш ва ўрганиш, туман фуқаро муҳофазаси хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини такомиллаштиришдан иборат.

Унга кўра, 1-босқич “Объектда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазаси тузилмаси ва объект раҳбариятининг ҳаракатлари” мавзусида ўқув машқининг назарий қисми ҳамда саф кўриги объект фуқаро муҳофазаси тузилмаси ва туман ФВДқТ хизматлари бошлиқлари билан ўтказилди.

Махсус-тактик ўқув машқининг 2-босқичи объектда зилзила натижасида авариялар содир бўлиб, вайроналар остида қолган жабрланганларни қутқариш ва объект фуқаро муҳофазаси тузилмаси томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши, ёнғин содир бўлганда ёнғин ўчириш гуруҳининг биринчи ҳаракатлари ва туман Ёнғин-қутқарув қисмларининг фавқулодда вазият содир бўлганда жабрланганларни қутқариш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатишлари, ёнғин ўчириш воситалари билан ёнғин оқибатларини бартараф этиш ишларини бажариш ҳамда объектда ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш ҳамда уларни ўз вақтида бартараф этишда Миллий гвардия Қўриқлаш бўлимининг ҳаракатлари амалда кўрсатиб берилди.

Махсус-тактик ўқув машқи жараёнига « Amudaryotex» Хорижий корхонаси Масъулияти чекланган жамияти раҳбарлар таркиби ва объект фуқаро муҳофазаси тузилмасидан 22 нафар, Миллий гвардия ходимларидан 6 нафар ходим ва 2 та техника, туман Ички ишлар бўлимидан 3 нафар ходим ва 1 та техника, туман Фавқулодда вазиятлар бўлимидан 7 нафар ходим ва 2 та махсус техника, Тез тиббий ёрдам хизматидан 3 нафар ходим ва 1 та махсус техника, туман Санитория эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимидан 7 нафар ходим ва 1 та махсус техника, электр тармоқлари корхонасидан 4 нафар ходим ва 1 та техника, “Aмударётумангаз” газ таъминоти бўлимидан 6 нафар ходим ва 1 та техника, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ва Тоза ҳудуд Давлат унитар корхонасидан 2 нафар ходим, Телекоммуникация тармоғидан 3 нафар ходим, Сув таъминоти масъулияти чекланган жамиятидан 3 нафар ходим ва 1 та техника, Ободонлаштириш бошқармасидан 4 нафар ходим ва 1 та махсус техника, Дўстлик ва Янгиобод МФЙ ҳамда объект атрофидаги аҳолидан 20 нафар киши, жами 90 нафар киши ва 11 та махсус техникалар жалб қилинди.

Махсус-тактик ўқув машқи якунига кўра, «Aмударётех» хорижий корхона масъулияти чекланган жамияти раҳбарлари таркиби ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркиби фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга «Чекланган тайёр», деб баҳоланди ва масъуллар томонидан иштирокчиларнинг камчиликлари кўрсатилиб, келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликлари тўғрисида тушунчалар берилди.

Х.МАТЯКУБОВ, Aмударё тумани ФВБ бошлиғи, подполковник.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026