Янги Конституция− халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!
Янги Конституция− халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси! шиори остидаги тарғибот тадбири туманимизнинг Олмазор маҳалалси ҳудудида жойлашган 82-сонли умумтаълим мактабида давом этди.
Ишчи гуруҳ аъзолари мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён— Ўзбекистон Республикаси референдуми тарғиботига бағишланган тарғибот тадбири ўтказишди.
Унда маҳаллаларнинг ёши улуғ онахонлари, "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари, педагог ходимлар, иқтидорли қизлар иштирок этишди.
Ишчи гуруҳ аъзолари О.Мусурманова, З.Исмаилова, М.Абдужаббаровалар йиғилганларга янги таҳрирдаги Конституциявий Қонун лойиҳасига киритилаётган ўзгартишлар хусусида батафсил маълумот берди.
Тарғибот тадбири давомида оилалар тинчлигини мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, касбга ўқитиш, маънавиятини юксалтириш муҳим вазифалардан бири эканлиги таъкидланди. Ва бу ишларни самарали ташкил этишда "Оқила аёллар" ҳаракати аъзоларининг ўрни беқиёс эканлиги таъкидланди.
Тарғибот тадбири давомида иқтидорли қизлар ўзларининг истеъдодларини намойиш этиб рақсга тушдилар, Ватан, она ҳақида гўзал куй-қўшиқлар ижро этдилар.
Бу каби бўлиб ўтаётган тадбирлар хотин-қизларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини оширишга хизмат қилади.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶