Ишчи гуруҳ вакиллари тумандаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказида бўлдилар
Республика ҳудудларида "Янги Конституция− халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!" шиори остидаги тарғибот тадбирларини ўтказувчи ишчи гуруҳ аъзолари — “Оила ва хотин-қизлар” илмий тадқиқот институти директори ўринбосари, педагогика фанлари доктори, профессор О. Мусурманова, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш, муҳандислари институти миллий тадқиқот университети профессори, педагогика фанлари доктори З.Исмаилова, Ўзбекситон давлат санъат ва маданият институти педагогика ва психология кафедраси мудири М.Абдужаббарова ҳамда Вазирлар кенгаши Раиси ўринбосари М.Аҳмедовалар тумандаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказида бўлдилар.
"Оқила аёллар ҳаракати" аъзолари, маҳалланинг фаол онахонлари, маҳалладаги ёш келинлар ва психологлар билан кечган суҳбат жараёнида маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти, ибратли ота-она бўлишнинг аҳамияти, маърифатли жамиятни қуришда маърифатли оналарнинг роли, аёллар, айниқса, ёш қизларда оилага ва Ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик туйғуларини сингдириш, "одобли қиз" ва "маърифатли она" қиёфасини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди. Бўлиб ўтган тарғибот учрашувида нуроний онахонларнинг оилалар тинчлигини мустаҳкамлаш бўйича билдирган таклиф ва тавсиялари тингланди.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶