13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:04
Фан ва таълим 👁 354

36-СОНЛИ МАКТАБДА “КИТОБИМ ҚЎЛИМДА” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

36-СОНЛИ МАКТАБДА “КИТОБИМ ҚЎЛИМДА” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Баҳор ойининг иккинчи ойида Халқаро болалар китоби куни муносабати билан дунё миқёсида турли тадбирлар, йирик китоб ярмаркаларининг ўтказилиши анъана тусига кирган.  Юртимизда ҳам бу кун кенг нишонланади ва турли тадбирлар ўтказилади.

Шу муносабат билан 36-сонли мактабнинг бошланғич синфлари иштирокида “Китобим қўлимда” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Зулхумор Жамолова ҳамда 3-“В” синф ўқувчилари томонидан ўтказилган ушбу тадбирда мактаб директорининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Ваҳобжон Давлетов, бошланғич синфлар услуббирлашмаси раҳбари Насиба Бобожонова ҳамда бошланғич синф ўқитувчилари ва ўқувчилари қатнашишди.

Тадбирни мактаб директорининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Ваҳобжон Давлетов очиб берди ва халқимиз, миллатимиз илм-фанни, китобни, китобхонликни азал-азалдан қадрлаб келганини, аждодларимизнинг қадим даврларда ҳам китобхонлик давралари, мушоиралар, олиму фузалолар иштирокидаги кечалар ташкил этганлари, достонлар асосида бахшилар, оқинларнинг айтишувларини уюштирганлари ҳақида сўзлади. Буларнинг ҳаммаси халқимиз маънавиятини юксалтиришга хизмат қилганини айтиб, ўқувчиларни китобхонликка даъват этди.

Тадбирда иштирок этган мактаб кутубхоначиси Назокат Саъдуллаева ҳам сўзга чиқиб, болаларга сифатли китоблар етказиб бериш учун ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар амалга оширилаётганини, натижада болалар кўнглига тез ва осон кириб борадиган китоблар дунё юзини кўраётганини таъкидлади. Шунингдек, китоб ўқиган бола ақлли ва билимли бўлишини, ҳамиша тўғри йўлни топа олишини, дунё илмларини тўлиқ эгалласа фозил инсонлар бўлишини айтиб ўтди.

Ўқувчилар китоблар ҳақида мақоллар, тез айтишлар ва қизиқарли маълумотлар айтиб, тадбирни давом эттиришди. Берилган маълумотлар орқали ўқувчилар китобларнинг кўп йиллар илгари пайдо бўлгани, дастлаб лойдан, кейинчалик ҳайвон териларидан, мум суртилган тахтачалар тайёрлангани, йиллар ўтиши билан китоб босиб чиқариш такомиллашиб борганини билиб олишди. Китобларнинг бебаҳо бойлик, билим манбаи эканлиги, тафаккурни юксалитурвчи, бахт келтирувчи ушбу бойликни қадрлаш лозимлигини янада чуқурроқ англашди.

Шундан сўнг, икки ўқувчи тенгдошларига турли топишмоқлар бериб, жавобини тўғри топган ўқувчиларни ширинлик билан сийлашди. Ўйин тарзида қувноқлик билан ўтказилган ушбу қисмда ўқувчилар топишмоқларни тўғри топишга ҳаракат қилдилар.

Тадбир давомида ўқувчилар фаол иштирок этиб, китоб ва билим ҳақида шеърлар айтишди. Қўшиқлар куйлаб, ажойиб рақсларга тушиб, тадбирга хушнудлик бахш этишди. Айниқса, ўқувчиларга Темурбек Бахтиёров ҳамда Ниятулла Янгибоев ифодали айтиб берган шеърлар, қизиқарли маълумотлар жуда манзур бўлди. Ўқувчиларни китобхонликка даъват этиш, китобларнинг қадрини, ўрнини англатиш мақсадида ўтказилган ушбу тадбир жуда қизиқарли ўтди.

Бугун юртимизда китоб нашр қилиш ва китобхонлик давлат сиёсати даражасида эътироф этилмоқда. Ўсиб келаётган ёш авлод қалбида китобларга ва китобхонликка меҳр уйғотиш, қизиқишларини оширишда бу каби тадбирлар муҳим аҳамият касб этади.

Озода Худойберганова, 36-сонли мактабнинг мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026