ҚРИМ-КОНГО ГЕМОРРАГИК ИСИТМА ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА КЎРГАЗМАЛИ МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ
“Аҳоли ўртасида Қрим-Конго геморрагик иситма тарқалишининг олдини олиш тадбирларида Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тузилмаси хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида Амударё туманида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ташкил этилди.
24 март куни бўлиб ўтган ўқув машқлари тадбири икки қисмда, яъни назарий ва амалий турларда ўтказилди. Махсус-тактик ўқув машқида туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг Фавқулодда вазиятлар давлат тизими ва фуқаро муҳофазаси фаолиятини ташкил этиш, хавфсизлик тарғиботи бўлинмаси бошлиғи капитан Бекзод Тажибоев, инспектори лейтенант Ҳасан Ҳайитбоев, Тиббиёт бирлашмасидан юқумли касалликлар бўлими шифокори Фарҳод Қўшманов, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мудири Гулшод Тожибоевалар қатнашишди.
Назарий қисмда Гулзор маҳалла фуқаролар йиғини биносининг мажлислар залида семинар ўтказилди. Семинарни туман ҳокими ўринбосари Нодир Камолов очиб берди ва олиб борди. Семинарда туман Тиббиёт бирлашмаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларининг мутасадди ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари ҳам иштирок этишди.
Семинар давомида туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг Эпидемилогия бўлими мудири Гулшод Тожибоева “Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигининг этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси ва профилактикаси”, туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи ўринбосари Турсунбой Абдуллаев “Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигнинг эпизоотологияси, касаллик профилактикаси ва ўчоқда олиб бориладиган дезинфекция ва дезинсекция ишлари тўғрисида”, туман Тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими шифокори Фарҳод Қўшманов “Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигининг диагностикаси, клиникаси ва даволаш усуллари ҳақида” мавзуларида маъруза қилдилар.
Шундан сўнг, ўқув машқининг амалий қисми 4 босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда туман Тиббиёт бирлашмасига “Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигига гумон қилинган беморни аниқлаш, эпид анамнез йиғиш, беморни алоҳидалаш, тезкор хабарнома бериш, ташхис қўйиш ва гумонли беморни юқумли касалликлар шифохонаси изолятор хонасига ётқизиш тартиби амалий ҳаракатлар билан кўрсатиб берилди.
Иккинчи босқичда туманда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими, Тиббиёт бирлашмаси ходимларининг эпидемиологик ва эпизоотологик суриштирув ишларини ўтказиш ва аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ҳамда тушунтириш ишларини олиб бориш тартиби бажарилди. Учинчи босқичда туман Тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига борган ҳолда Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигига гумон қилинган беморни алоҳидалаш, даволаш, парваришлаш ҳаракатларини олиб бориш тартиби кўрсатилди.
Тўртинчи босқичда туман Ветеринария бўлими томонидан касаллик тарқалган ўчоқда профилактик чора-тадбирлар ўтказилди. Дезинфекция, дезинсекция қилиш тартиби кўрсатиб берилиб, уни бартараф этиш ҳаракатлари амалда бажарилди.
Ўтказилган махсус-тактик ўқув машқига жами 112 нафар киши ва 10 та махсус техника жалб этилди.
Кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи якунида Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш давлат тизими Амударё тумани бўғинига кирувчи хизматлари фавқулодда вазиятлар юзага келганда уларни бартараф этишга тайёр деб баҳоланди.
Б.Тажибоев, туман ФВБ бўлинма бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶