12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:21
Сиёсат 👁 367

Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан туманимиз аҳлига табриги

Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг  Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан туманимиз аҳлига табриги

Азиз ватандошлар!

Муҳтарам отахон ва онахонлар, қадрли амударёликлар!

Бугунги шукуҳли кунларда – Наврўз айёми арафасида Сиз азизларга байрам табригини йўллаш бахтига мушарраф бўлганимдан бениҳоя мамнунман! Фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизларни, сизлар орқали барча амударёликларни, юртдошларимизни яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўзи олам билан чин қалбимдан табриклайман!

Азал-азалдан бу қутлуғ айёмни Шарқ халқлари кун ва туннинг тенглашган палласи сифатида катта шодиёна билан нишонлаб келади. Бу йил ҳам “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя асосида овул ва маҳаллаларимизда умумхалқ сайиллари ўтказилмоқда. Шаҳар ва қишлоқларимизда юртдошларимиз Наврўз айёмини кўтаринки руҳ ва шод-хуррамлик билан қарши олмоқдалар.

Табиат уйғониб, бутун олам яшилликка бурканаётган ушбу кунларда деҳқонларимиз ҳам яхши ниятлар билан ерга уруғ қадашга тайёргарлик кўрмоқдалар. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида давом этаётган кўчат экиш тадбирлари байрам кунларида янада қизғин тус олмоқда. Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган умумхалқ ҳашарида эса миллионлаб юртдошларимиз фаол иштирок этмоқдалар.

Наврўз – шарқона Янги йилнинг бошланиш санасидир. Ота-боболаримиз бу қутлуғ айёмда эзгу ниятлар билан янги режалар тузишган. Туманимизда ҳам “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” дея номланган жорий йилда барча соҳаларда салмоқли ишларни амалга оширишни режа қилганмиз.

Жумладан, янги таълим ва тиббиёт масканларини қуриш, реконструкция қилиш, замонавий усулда жиҳозлаш орқали инсон қадрини юксалтириш, фарзандларимиз келажагига мустаҳкам замин яратиш йўлида қатор ишлар амалга оширилади.

Ҳудудларни жадал ривожлантириш орқали аҳоли учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, инфратузилма объектлари янгидан қурилиб, қайта реконструкция қилинади. Ижтимоий соҳа объектларида барча манбалар ҳисобидан 65,7 млрд. сўмлик 12 та йирик лойиҳалар амалга оширилади.

Аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида 5 та кўп қаватли, 150 хонадонли арзонлаштирилган уй-жойлар қурилади.

Бундан ташқари, иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Жорий йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 62 та лойиҳаларга 184,3 млрд. сўмлик инвестициялар жалб қилинади.

Шунингдек, тадбиркорликни, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, аҳолининг муҳтож қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишларида кенг кўламли ишларни амалга оширишни режалаштирганмиз.

Қадрли байрам тадбири иштирокчилари!

Бугун шундай қутлуғ кунда – Шарқона янги йил арафасида ушбу эзгу режаларимизни амалга ошириш йўлида хизмат қилувчи ўқитувчи ва шифокорларга, давлат ва жамоат хизматчиларига, деҳқон ва фермерларга, барча юртдошларимизга куч-қувват, мустаҳкам саломатлик, ишларига ривож тилаймиз! Уларнинг халқимиз турмуш шароитини янада яхшилаш, одамларимизни ҳаётдан рози қилишдек эзгу ишларида омад ёр бўлишига тилакдошмиз!

Азиз юртдошлар!

Сизларни яна бир марта энг қадимий ва асл миллий байрамимиз – Наврўзи олам билан чин қалбимдан табриклайман! Наврўз айёми билан бошланаётган Шарқона Янги йил қутлуғ ва баракали келсин! Деҳқонларимизнинг эзгу ниятлар билан экаётган уруғлари мўл ҳосил бериб, дастурхонларимиз тўкин бўлсин! Халқимизнинг турмуши фаровон бўлиб, озод ва обод Ватанимиз ҳамиша гуллаб-яшнайверсин!

Наврўз байрамингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026