12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:49
Адабиёт 👁 415

КИТОБХОН ЁШЛАР ИШТИРОКИДА КУТУБХОНАГА САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

КИТОБХОН ЁШЛАР ИШТИРОКИДА КУТУБХОНАГА САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ёшларнинг комил инсонлар бўлиб вояга етишларида китоб ва китобхонликнинг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Китобхонлик ёшларнинг маънавий дунёсини бойитади, уларни ҳалол яшаш ва тўғри йўлга бошлайди. Китоб ҳаётни чуқур англаб етишга, инсоннинг ўз танлаган орзуларига эришишга ёрдам беради.

Амударё телевидениесида Олий мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида тумандаги Ахборот-ресурс марказига мактаб ўқувчилари иштирокида экскурсия ташкил қилинди.

Шу йил 16 март куни ёшларни китобларга ошно қилиш, ўқувчиларни кутубхонага жалб этиш каби мақсадларда ташкил этилган ушбу тадбирга 36-сонли мактаб ўқувчилари, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси, Амударё телевидениеси таҳририяти ходимлари ташриф буюришди.

Кутубхонада ёшларни туман Aхборот-кутубхона марказининг ахборот-библиография хизмати раҳбари Роҳатой Романова  бой китоб фонди билан таништирди. Марказда турли мавзулардаги адабиётлар, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон миқёсидаги даврий нашрлар ҳам жамланган.

Ҳозирги кунда туман Aхборот-кутубхона маркази Ойбек номли маҳалладаги янги бинода фаолият кўрсатмоқда. Аввал ўз биносига эга бўлмаган ушбу масканда эндиликда фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш янги даражага кўтарилди. Кутубхона хизмати талабларига жавоб берадиган барча шароитлар, қулайликлар яратилиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Энг муҳими – китоб фонди янада бойитилди.  Марказ аҳолини зарурий адабиётлар ва ахборот билан тўла-тўкис таъминлаш имкониятига эга бўлган замонавий зиё масканига айланди. Замонавий шароитлар яратилган хоналарга турли мавзулардаги китоблар чиройли жавонларга жойлаштирилиб, китобхонлар учун ҳам қулай шароитлар яратилди. Шунингдек, ходимлар учун, китоб мутолааси учун ва электрон китоблардан фойдаланиш учун ҳам алоҳида хоналар ажратилди.

Ахборот-кутубхона фонди турли йўналишдаги кўплаб адабиётлар билан тўлдирилиб, айни кунда унинг китоблар жамғармаси 64 минг нусхага яқин, электрон ресурслари эса 175 номга етди. Фойдаланувчилар сони эса мазкур йилда 14 минг нафардан ортди. Кутубхона бой меросга эга бўлиб, турли даврларга тааллуқли китоблар, ўтган йиллардаги газета ва журналлар сақланиб, муштарийларга ҳавола этиб борилмоқда. Ундан ташқари, кутубхона фойдаланувчилари, ташриф буюрувчиларни фондда сақланиб келинаётган манбалар билан таништириш, тарғиб қилиш мақсадида мавзули кўргазмалар, тадбирлар ва ижод аҳли билан учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.

Экскурсия давомида мактаб ўқувчиларига кутубхонага аъзо бўлиш, китобларни танлаш ва уйга олиб кетиб ўқиш тартиблари тушунтирилди. Шунингдек уларга ўқиш залида фан китобларига қўшимча бўлган китоблардан фойдаланиш мумкинлиги, электрон китобларни мутолаа қилишларига шароит мавжудлиги ҳам айтиб ўтилди.

Ёшлар кутубхонадаги турли адабиётлар, газета ва журналлар билан танишиб чиқишди. Шу ернинг ўзида кутубхонага аъзо бўлиб, бой китоб фондидан, севимли адабиётларини қийналмасдан топишда кутубхона хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026