12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:59
Саломатлик 👁 496

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ УЧУН ЮҚУМЛИ ВА ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ДОИР СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ УЧУН ЮҚУМЛИ ВА ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ДОИР СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Шу кунларда Амударё тумани Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан юқумли ва паразитар касалликлар профилактикаси бўйича Тиббиёт бирлашмаси ҳамда овул ва маҳаллалардаги шифо масканлари ходимлари ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Шунга кўра Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси тиббиёт ходимлари ўртасида ҳам семинар ташкил этилди.

Семинарда туман Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари Тўлибой Атамурадов, Гулшод Тажибоева, Жамол Камолов ва Азамат Аллаёровлар иштирок этишди. Соҳа мутахассислари семинар давомида юқумли ва паразитар касалликларнинг келиб чиқиши, юқиш йўллари ва ундан ҳимояланиш, профилактик чора-тадбирлар хусусида сўз юритдилар. Шунингдек, тиббиёт ходимларига аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ва касаллик тўғрисида батафсил тушунчалар бериш кераклигини, даволаш масканларида ҳам юқумли касалликлар тарқалишининг олдини чоралари кўрилиши, санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиниши лозимлиги айтиб ўтилди.

Таъкидланганидек, паразитар касалликлар – бу паразит чувалчанглар томонидан келиб чиқадиган юқумли касалликлар ҳисобланади. Паразитлар жуда хавфли ва юқумли бўлган безгак ва лейшманиоз касалликларини ҳам келтириб чиқаради. Ушбу касалликлар профилактикасида шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш катта аҳамиятга эга. Безгак – вақти-вақти билан тутадиган иситма хуружлари, камқонлик, жигар ва талоқ катталашуви билан кечувчи ўткир юқумли касаллик ҳисобланади. Безгак касаллиги қўзғатувчиси бемор ҳамда паразит одамга юқади.

Семинар давомида безгак касаллиги тарқалишининг олдини олиш, касаллик тарқатувчи чивинларларга қарши курашиш, аҳолини безгак касаллигидан жамоавий ва индувидуал химоя қилиш ҳамда кимёвий профилактика тадбирларини олиб бориш чоралари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Безгак чивинлариларига қарши курашишда барча ҳовузларнинг рўйхати тизимга олиниши кераклиги, харитага киритилиши ва ушбу ҳовузларда безгак чивинларига дезинсекция тадбирлари олиб борилиши лозимлиги, натижада чивинларни личинкалик давридаёқ йўқ қилишга эришилиши, личинка билан озиқланадиган балиқларни кўпайтириш ҳам личинкаларни йўқотиш усулларидан бири ҳисобланиши айтиб ўтилди.

Мутахассислар хонадонларга ҳам қолдиқ таъсирига эга инсектицидлар билан ишлов берилиши лозимлиги, ишлов берилган юза қисмлар бир неча ҳафта ва ойлар давомида чивинларга заҳарли таъсирини сақлаб қолишини айтиб, аҳолини безгак касаллигидан жамоавий ва индувидуал ҳимоя қилиш безгак профилактикасининг биринчи усулларидан бири эканлигини, бунда чивинларнинг яшаш хоналарига учиб киришининг олди олинишини тушунтиришди. Шунингдек, тиббиёт ходимлари аҳолига ўз хонадонларида дераза ойналарига дока тўр ва сетка тутиб қўйишни, пашшахоналардан фойдаланишни тавсия қилиб, ушбу касаллик бўйича билим савиясини ошириш мақсадга мувофиқ бўлишни ҳам айтиб ўтишди. Шундан сўнг, кимёвий профилактика усуллари, тиббиёт ходими ва эндемик ўчоққа кетаётган Ўзбекистон фуқаросига касалликдан ҳимояланиш чоралари тўғрисида ҳам маълумотлар беришди.

Семинарда лейшманиоз касаллиги ва унинг тарқалиш, юқиш йўллари, профилактикаси тўғрисида ҳам батафсил тушунчалар берилди. Аҳоли пунктлари ҳамда хонадонларда ободонлаштириш ишларини олиб бориш кераклигини, уйларда деворларнинг пастки қисмларини бетон қопламалар билан қоплаш, кўчаларни асфальтлаштириш, ҳовлиларни пишиқ ғишт билан қоплаш орқали касаллик тарқатувчи ҳашаротлардан бири бўлган искабтопарлар кўпайишининг олди олинишини айтиб ўтишди.

Семинар якунида тиббиёт ходимлари мутахассисларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, керакли жавобларни олишди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026