21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 14:18
Адабиёт 👁 398

Мисраларда аёл мадҳи

Мисраларда аёл мадҳи

Байрамингиз бўлсин муборак!

Сизлар билан мунаввар олам,

Сизлар сабаб битдим бу номам.

Айтилажак дилдаги истак –

Туманимиз аёл-қизлари,

Байрамингиз бўлсин муборак!

        

Диёримнинг ой-юлдузлари,

Садоқатда ёруғ юзлари.

Сиз-ку бизнинг танлардан бўлак –Туманимиз аёл-қизлари,

Байрамингиз бўлсин муборак!

 

Сиз бекасиз, меҳрибон она,

Опа-сингил, ёр-дўст, қайнона.

Биз ҳам сизга тиргакмиз, керак –

Туманимиз аёл-қизлари,

Байрамингиз бўлсин муборак!

 

Юзингиздан ёғилар нурлар,

Йўлингизга поёндоз гуллар.

Сизларни деб талпинар юрак –

Туманимиз аёл-қизлари,

Байрамингиз бўлсин муборак!

 

Ўқиш, ишда ҳориб-чарчаманг,

Биз томонга жилмайиб қаранг.

Хонадонда тенги йўқ малак –

Туманимиз аёл-қизлари,

Байрамингиз бўлсин муборак!

 

Энг чиройли гулдаста сиз-чун,

Файзга тўла дастурхон сиз-чун.

Тайёрланар турфа хил емак,

Туманимиз аёл-қизлари,

Байрамингиз бўлсин муборак!

 

Сизлар борсиз, давомли авлод,

Омон бўлинг, доим юринг шод.

Индаллоси сўзимнинг, демак,

Туманимиз аёл-қизлари,

Байрамингиз бўлсин муборак!

 

Доим гулдек очилиб юринг,

Бугун байрам, сиз ўйнаб-кулинг.

Чин қалбимдан билдирдим тилак.

Туманимиз аёл-қизлари,

Байрамингиз бўлсин муборак!

Бекберган ТЛЕУМУРАТОВ,

Қипчоқ овули.

 

Онажон

Турарди юзинг мудом кулимсираб,

Яхшилигинг тугатолмайман санаб.

Айтар эдинг: "яхши еб-ич ва кийгин", деб,

Дийдоринг соғинаман, йўлинг қараб.

 

Меҳрли нур сочар эди кўзларинг,

Яшнаб турар эди мудом юзларинг,

"Ҳақин ема", деб ўргатдинг ўзганинг,

Ёдимда онажон, айтган сўзларинг.

 

"Келдингми чироғим, айланай", деган,

Чиқмайди ёдимдан меҳрли сўзинг.

Сени қўмсаб ёшлар тўкар кўзим,

Энг азиз инсоним эдинг-ку, ўзинг.

 

Оқ сутингга тўйиб, меҳрим қонган,

Бағрингнинг тафти қуёшдай ёнган.

Сенсиз учганимда қанотим толган,

Онажон, бу дунё экан-ку ёлғон.

 

Шамоллардан асрадинг полапон каби,

Мени одам қилган сен ўзинг асли.

Бироқ эрта узилди тақдирнинг ипи,

Армонлар қаърида қолдим, онажон.

 

Сени эслаганда ёзаман қўшиқ,

Баъзида ўзимча кетаман тўлиб.

Сен борда йўлимда бўлмаган тўсиқ,

Ғамхўрим, ҳимоячим эдинг онажон.

 

Нурга тўлгай қабринг илойим,

Мағфиратин аямагай Худойим.

Дуо қилиб сўрайман доим,

Жойинг бўлсин жаннатларда онажон.

Ангсатбай Қаражанов.

Қорақалпоқ тилидан

Ойгул Ражабова таржимаси.

 

Пойингизга бош қўяй

Онажон, пойингизга бошимни қўяй,

Дард чексангиз малҳамлар бўлай,

Кўнглингиз не истар, айтинг онажон,

Барчасин шу заҳот муҳайё қилай.

 

Касал бўлсам, бошимни силаб,

Худодан ҳамиша умримни тилаб,

Узун тунлар Аллоҳга илтижо билан,

Тонгларга етдингиз шифолар сўраб.

 

Қанийди, яратмоқ қўлимдан келса,

Сизнинг сабрингизга қўярдим ҳайкал.

Мусаввирлик қилмоқ қўлимдан келса,

Сийратингиз чизардим асл, бесайқал.

 

Бундайин зўр санъат менга хос эмас,

Аммо мадҳингизга шеърлар битаман.

Онажон, Сиз берган оқ сутни оқлаб,

Сиз учун жонимни фидо этаман!

Мансурбек ОЛЛОМБЕРГАНОВ,

Ислом Каримов номидаги

ТДТУ талабаси.

 

Миннатдорман

Миннатдорман мен Сиздан,

Бир умрга онажон!

Нур ёғар чеҳрангиздан,

Онажоним, онажон!

Дейман, сизни шод кўрсам,

Бўйингиздан ўргилсам.

Ардоқлаб, ҳурмат қилсам,

Онажоним, онажон!

Сизнинг йўқ қиёсингиз,

Доим кенгдир кўксингиз.

Узоқ кетсак қўмсаймиз,

Онажоним, онажон!

Соғ бўлинг, деб илоҳим,

Авайлаймиз ҳар доим.

Чеҳрангиздир мулойим,

Онажоним, онажон!

Худойберган Жумамуродов.

 

Аёл – фаришта

Шабнам ювган гўё гўзал юзларинг,

Бўлсам дейман, киприклари кўзларинг.

Сен жумбоқсан ечолмаган юрагим,

Келар ҳар кун суратингга қарагим.

 

Қалбимда баҳорлар шамоли елар,

Билмадим, кўнглингда борлигин нелар?

Сендан излаганим дунёлар эмас,

Бир бора кулиб қўй, менга етар, бас.

 

Тонглар отмас, ўйлаб висолинг ширин,

Бу гўзал нигоҳда нелар яширин?

Ўйлайвериб, дайди ўйларим ҳалак,

Фаришта сенмисан ёки бир малак?

Расулбек МАТНИЁЗОВ,

20-мактаб ўқитувчиси.

 

Дуогўйим

Дунёга келтирган, жондай асраган,

Ҳаттоки шамолдан ҳимоя қилиб.

Ёз-у қиш, ёмғирда соябон бўлган,

Менинг бахтим учун фидолар бўлиб.

 

Омадим кетганда  ҳатто қўлимдан,

Қийинчилик чиқса агар йўлимдан.

Онамнинг дуоси сақлайди мени,

Асрайди доимо макр-у зулмдан.

Дилнура Қурбонбоева,

34-мактаб ўқувчиси.

 

Онамга

Она, сиз ўхшайсиз болалигимга,

Беғубор янграган кулгуларимга.

Сиз босган изларга ўхшар қадамим,

Мен ўша фарзандман, сизнинг қизингиз.

 

Вақт ўтмоқдадир, дарёлардан тез,

Икки қиз, бир ўғил улғайтирдингиз.

Она деб, орқангиздан чопган қизингиз,

Энди боласига айтар аллангиз.

 

Меҳнатдан эгилган қаддингиз бироз,

Ёшлик ҳам ўтибди қилмай эътироз.

Сочларингизга оқ оралабди,

Мен сизни қаритдим, лек йиллар эмас.

Моҳинур Туребаева,

32-мактаб ўқитувчиси.

 

Ашъор битаман

Онамни қанчалар мақтасам-да оз,

Уларни чин дилдан қиламан эъзоз.

Юрагим сиз томон талпинган сари,

Оппоқ қоғоз узра шеър қилар парвоз.

 

Биламан, шеърларим сизга ёқади,

Қалбингиз тўрини ошён этади.

Кўнглингиз тўлмаса, айтинг онажон,

Азиза қизингиз ашъор битади.

 

Тун-у кун Аллоҳдан илтижо қилиб,

Сизнинг соғлигингиз сўрайвераман.

Бизларни меҳрдан айирмагин, деб,

Улуғ Аллоҳимдан тилайвераман.

Азиза ОРТИҚОВА,

 Дарё бўйи маҳалласи.

 

Мени деб яшадингиз

Яшадилар онам доим мени, деб,

Шодон ўтсин боламнинг ҳар куни, деб.

Аямади, меҳр сочди бошимдан,

Гоҳ ўйлайман қандоқ ўтди туни деб.

 

Дунёларга алишмайман онамни,

Суратига тўлдирайин хонамни.

Оёғига тиз чўкайин, эгиб бош,

Онажоним фариштадир, мен бебош.

 

Бу ҳаёт ташвишлари оғир экан,

Мени деб бошларингиз оғрир экан.

Кўрдим, кўплар нолиб яшар ҳаётдан,

Аммо сизнинг билганингиз сабр экан.

Райҳона ТОЖИБОЕВА,

50-мактаб ўқувчиси.

 

Йиғлама аёл

Кўнгиллар чашмасин айлаган гирён,

Бу ёруғ дунёда яшнагин мудом.

Сенсиз бу юраклар бўлгайдир сарсон,

Кўзингга ёш олиб, йиғлама аёл!

Сен бўлсанг дунёда эзгулик бўлар,

Йўллар ҳам қуёшли, ёришиб борар.

Қалбингда ишқ деган туйғу жўш урар,

Кўзингга ёш олиб, йиғлама аёл!

Ўзингдир меҳрли, гўзал, озода,

Сен билан бу ҳаёт завқларга тўла.

Фарзандлар кўнгли тўқ, онам бор, дея,

Кўзингга ёш олиб, йиғлама аёл.

Сарвиноз Айдинова,

75-мактаб ўқувчиси.

 

Тоғдек баланд сабрингиз

Тоғдек баланд сабрингиз,

Узоқ бўлсин умрингиз.

Бахт-у соғлик тилайди,

Сизга ўғил-қизингиз.

 

Сиз борсиз - уй чароғон,

Ҳаётимиз фаровон.

Сизни яхши кўрамиз,

Қадрингизга етамиз.

 

Онажоним, сиз билан,

Бу дунё бўлмас бир кам.

Бизлар юзга кирганда,

Сиз ҳам бўлгайсиз бардам.

Нигора Бозорбоева,

45-мактаб ўқувчиси.

 

Фарзандин кутар она...

Она кўз тутади фарзанди йўлига,

Ҳатто кечалари ухламай сира.

Лек, фарзанд онасин эсламай баъзан,

Кўчада юради кайф-у сафода.

 

Кайф-у сафо учун борини берган,

Инсонми у, ноқобил фарзанд.

Онаси ҳолидан хабар олмасдан,

Ўзи-ўзи учун бериб яшар панд.

Венера Шомуродова,

34-мактаб ўқувчиси.

 

Ягонам

Бу дунёда ягона,

Гўзал, дилбарим онам.

Меҳрда уммон, танҳо,

Мунис, меҳрибон онам.

 

Кўзлари кулиб боқар,

Ширин сўзлари ёқар.

Юзида қуёш балқар,

Тенгсиз жаҳоним онам!

Диёрбек Абдуллаев, 61-мактаб ўқувчиси.

Она улуғ

Онам бор, дунёда ҳеч ғамим йўқдир,

Қудратлиман, танда ҳеч дардим йўқдир.

Онажоним билан ҳаёт бошқача,

Борлигида онанинг қадрига етинг!

Оналар ардоқлаб ўстирди бизни,

Оқ ювиб, оқ тараб ҳар биримизни.

Қуёшдай ёритди йўлларимизни,

Борлигида онанинг қадрига етинг!

Зулфия Солиева, 71-мактаб ўқувчиси.

Опа-сингиллар

Бу элда азизсиз сочи сунбуллар,

Таърифга сўз тополмай ожиз бу тиллар.

Шу сўзни айтганда титрар бу диллар,

Бахтимизга соғ бўлинг, опа-сингиллар.

 

Ҳар бир уйнинг гўзал фаришталари,

Ҳар жойнинг саранжом-саришталари.

Юзингиздан кетмасин ҳеч қачон кулгу,

Сизга яқин келмасин ғам, дард ила қайғу.

Мафтуна ЯХШИМУРОДОВА.

Аёл

Мунис-у мўътабар аталган доим,

Ҳамма ардоқлаб дер, "қадрли аёл".

Баъзида қийналиб, қилиб кўп меҳнат,

Синовларга кўнган, сабрли аёл.

Суйиб фарзандларин, эркалаб тинмай,

Уларни жонидек кўрувчи аёл.

Эрини қадрлаб, ҳам қилиб ҳурмат,

Бошига кўтариб юргувчи аёл.

Курашиб тинмайин ҳаёт йўлида,

Азобларни енгиб ўтгувчи аёл.

Яқинлар қалбига қувонч улашиб,

Қувониб, меҳрини тутгувчи аёл.

Оила бекаси, ишда пешқадам,

Соддадил, хушчақчақ, фаришта аёл.

Шоирлар мадҳида, тилларда достон,

Дунёда бебаҳо, саришта аёл.

Шоира ГУЛМОНОВА,

87-мактаб ўқувчиси.

 

Қуёшим

Кўзларим нури онам,

Умримнинг маъноси ҳам.

Удир ақлим зиёси,

Ҳаётимнинг фидоси.

 

Онам меҳр булоғи,

Қониб-қониб ичаман.

Удир қалбим ардоғи,

Қуёшим, деб қучаман.

Райҳон Сафарбоева, 8-мактаб ўқувчиси.

 

Ойдек гўзал

Ойдек гўзал юзингиз,

Кулиб турсин кўзингиз,

Шириндир сўзларингиз,

Меҳрибоним онажон.

 

Дунё тургунча туринг,

Бахтимизга соғ бўлинг.

Таърифлашга тил ожиз,

Жонажоним онажон.

Лобарой Олимбоева, 57-мактаб ўқувчиси.

Тилак

Бир умр фарзандига жонини берар,

Дард чекса, ёнида дармони бўлар.

Болам, деб ҳар доим ёнида бўлар,

Оналар, бунчалар меҳрибонсизлар!

 

Юртим оналари соғ-омон бўлсин,

Кўзларида нур асло сўнмасин.

Юрагида меҳри тошган оналар,

Борган жойи доим нурларга тўлсин.

Маҳлиё ЖУМАБОЕВА,

82-мактаб ўқувчиси.

Дийдор ширин

(Акам Янгибой Аметовнинг

70 йиллигига).

Даврада ўтириб қурсангиз суҳбат,

Уларнинг ҳар сўзи ҳикмат-у ибрат.

Аллоҳим сизларга берсин куч-қувват,

Бахтимга соғ бўлинг, акажонларим.

 

Сизларга суяндим отамдан кейин,

Суянчиқ бўлмаса яшаш ҳам қийин.

Сизларсиз мол-дунё - бари бир тийин,

Бахтимга соғ бўлинг, акажонларим.

 

Бизлардан бир кўйлак олдин тўздирган,

Яхши-ю ёмоннинг фарқин билдирган.

Aдашсам, доимо насиҳат қилган,

Бахтимга соғ бўлинг, акажонларим.

 

Соғинсам, сизлар бор, онамни эслаб,

Дуолар қиласиз бахтимни кўзлаб.

Қувониб юрасиз ютуғим сўзлаб,

Доимо соғ бўлинг, опажонларим.

 

Замона тинч бўлгай, осмон мусаффо,

Доим ибодатда, қиламан дуо.

Меҳрингиз чашмидан қилманг мосуво,

Дийдор ширин, азиз қадрдонларим!

Адилбой Аметов.

 

Опа-сингиллар

Бу элда азизсиз сочи сунбуллар,

Таърифга сўз тополмай ожиз бу тиллар.

Шу сўзни айтганда титрар бу диллар,

Бахтимизга соғ бўлинг, опа-сингиллар.

 

Ҳар бир уйнинг гўзал фаришталари,

Ҳар жойнинг саранжом-саришталари.

Юзингиздан кетмасин ҳеч қачон кулгу,

Сизга яқин келмасин ғам, дард ила қайғу.

Мафтуна ЯХШИМУРОДОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026