14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:50
Фан ва таълим 👁 146

36-СОНЛИ МАКТАБДА БАҲОР БАЙРАМЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

36-СОНЛИ МАКТАБДА БАҲОР БАЙРАМЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Ўлкамизга баҳор фасли кириб келиши билан юртдошларимизда ҳам байрамона кайфият уйғониб, турли тадбирларни бошлаб юборишади. Дастлабки кундан атоқли шоира Зулфияхоним таваллуди, шундан сўнг, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни, сумалак сайллари, Наврўз байрамига бағишланган кечалар, шодиёналар ўтказилади.

Баҳор байрамлари муносабати билан 36-сонли мактабда ҳам катта тадбирлар ташкил этилди. Кўкламнинг илк кунидан шоира Зулфияхоним таваллудига бағишланган адабий кеча ўтказилиб, эҳтиром кўрсатилди. Кечада ўқувчи-қизлар атоқли шоиранинг шеърларидан парчалар ўқишди, баҳру-байтлар, мушоираларда қатнашишди ва барчага баҳорий кайфият, байрамона руҳ бағишлашди. Айниқса, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида мактабнинг бошланғич синфлари томонидан ташкил этилган мусиқий кечалар, сумалак сайллари юқори савияда ўтказилиб, барчага бирдек шодиёналар улашилди.

Мактабнинг фаоллар залида бошланғич синфлар ўқувчилари дастлаб “Она – мўътабар ва улуғ зот” деб номланган катта мусиқий дастурни намойиш этдилар. Тадбирга мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Сарвар Қутлимуродов, маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Ваҳобжон Давлетов ҳамда бошланғич таълим ва бошқа фанлар ўқитувчилари, ўқувчилар ташриф буюришди.

Сўзга чиққанлар мактабда фаолият кўрсатаётган барча аёллар ва ўқувчи-қизларга ўзининг самимий байрам тилакларини изҳор қилиб ўтдилар. Шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаёт ва жамиятимизни юксалтирувчи барча соҳаларда хотин-қизлар фаолияти муҳим аҳамият касб этаётгани, аёлларимизга таълим-тарбия ҳамда давлат бошқарувида ҳам катта ишонч билдирилаётганини, қизлар орасидан Тўмарис ва Барчинойлар, Зулфияхоним издошлари етишиб чиқаётганини алоҳида таъкидлашди.

Шундан сўнг, мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари, “Ёш журналистлар” тўгараги аъзолари аъзолари онани, аёлни, дилбар қизларимизни улуғлови шеър ва қўшиқлар айтишди. Миллий ва хоразмча наволарга дилрабо рақслар ижро этиб, байрамга янада файз киритишди.

Байрам тадбирини мактабнинг бошланғич таълим ўқитувчиси Сарагул Юсупованинг 1-“А” синфи ўқувчилари ўзларининг байрамона рақслари, онажонларга бағишланган шеърлари билан давом эттиришди. Гуллар билан чиройли безатилган саҳнада жажжи ўқувчилар ажойиб шеърлар айтиб, байрамга ташриф буюрган оналарини табриклашди ва уларга гулдасталар ҳадя этиб, хушнуд этишди. Ўқувчилар ижросидаги “Тулпор”, “Онажонимга таъзим” деб номланган қўшиқ ва рақслар, она ҳақидаги шеърлар жуда манзур бўлди.

Шу куни мактабнинг юқори синф ўқувитувчи ва ўқувчилари томонидан сумалак сайли ҳам ташкил этилди. Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Умида Жуманиёзова бошчилигида бўлиб ўтган сайилда ўқитувчилар билан бирга ўқувчилар ҳам фаол қатнашиб, дошқозонларни келтириш, ўтин тайёрлаш ва ёқиш, буғдой туйиш, сув ташиш кабиларни бажаришда кўмаклашишди. Мактаб жамоаси наврўзнинг шоҳ таомини аҳилликда, ҳамжиҳатликда тайёрлашди ва пишиб маромига етганидан сўнг, мактаб яқинидаги ҳовлиларга, ёши улуғлар ва бемор ётганларга улашишди.

Кўклам ана шундай эзгуликлар билан бошланиб, ўлкамизга ўзгача таровати ва нафосати билан кириб келмоқда. Бундай хайрли ишларда 36-сонли мактаб жамоаси, ўқувчилари ҳам иштирок этиб, барчага баҳорий кайфият бахш этишмоқда.

Озода Худойберганова, 36-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019