12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:02
Сиёсат 👁 245

Амударё туман ҳокими Cултонбой Йўлдашевнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан барча аёл-қизларга табриги

Амударё туман ҳокими Cултонбой Йўлдашевнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан барча аёл-қизларга табриги

Азиз аёллар! Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Аввало, Сиз азизларни, сизлар орқали барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни эзгулик ва гўзаллик байрами – 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни билан туман ҳокимлиги номидан ва ўз номимдан самимий табриклайман!

Инсоният пайдо бўлганидан бери аёл зотига ўзгача ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, унинг нафосати, садоқати, ақл-заковати ҳамда фидойилиги юксак қадрланиб келади. Барча даврлар ва замонларда ҳам жамики халқлар ва миллатлар аёлни улуғлаб келади. Оила ва жамиятнинг устуни, хонадонимизнинг файзи ва фариштаси бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятига айланган. Чунки аёл билан ҳаёт гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

Шу сабабли ҳам юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Конституция ва қонунларимизда ҳам аёлларнинг ўрни ва нуфузи алоҳида мустаҳкамлаб қўйилган. Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган инсон қадрини улуғлаш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашдек эзгу ишлардан ҳам аёл-қизларимизни ҳаётдан рози қилишдек олижаноб мақсадлар кўзланган.

Айниқса, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” каби ижтимоий лойиҳалар доирасида миллионлаб аёл-қизларимизнинг турмуш шароитларини яхшилаш йўлида амалга оширилаётган ишлар эътирофга муносибдир. Биргина 2022 йилда туманимизда “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож 3 803 нафар хотин-қизларга ёрдамлар кўрсатилди. 87 нафар хотин-қизларнинг уй-жойлари ҳомийлик ҳисобидан таъмирлаб берилди. Боқувчисини йўқотган, яшаш шароити оғир деб топилган 56 нафар хотин-қизларнинг ижара пуллари учун компенсация ажратилди.

“Аёллар дафтари” жамғармасидан етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган 16 нафар, “Ёшлар дафтари” жамғармасидан оилавий шароитлари оғир бўлган 142 нафар хотин-қизларнинг контракт пуллари тўлаб берилди. Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими тавсияси асосида 11 нафар хотин-қизлар Олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинди.

Билиб-билмай жиноят йўлига кириб қолган 3 нафар хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар бўлимининг кафиллиги асосида қамоқ жазосидан сақлаб қолинди ва соғлом турмуш тарзига қайтарилди. Бу каби юзлаб мисоллар мамлакатимизда аёл-қизларга берилаётган эътиборнинг ёрқин ифодасидир. Ушбу йўналишдаги ишлар “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” дея номланган жорий йилда ҳам узлуксиз давом эттирилади.

Ҳурматли онахонлар, опа-сингиллар, мунис аёллар!

Бугун барча соҳаларда илғор ва жонкуяр аёлларимиз ўзларнинг бор куч-ғайрати билан давлат равнақи ва халқ фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар. Иқтисодий ёки ижтимоий йўналишдаги қайси соҳани олиб қарамайлик, ўз касбининг ҳақиқий эгаси, ўз ишининг билимдони бўлган фаол аёлларни учратишимиз мумкин.

Нуроний момоларимизнинг панд-насиҳатларини, таълим-тарбиясини олган оқила ва интилувчан қизларимиз эса илм-фан чўққиларини эгаллаб, спортда, маданият ва санъатда улкан ютуқларни қўлга киритмоқдалар.

Кечагина ана шундай иқтидорли қизларимиздан бири юксак давлат мукофоти билан тақдирланиб, бутун амударёликларнинг қувончига сабабчи бўлди. Президентимизнинг 6 март кунги қарорига кўра туманимиздаги 35-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Самандарова Барно Тозабой қизи Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Ўзининг иқтидори, изланувчанлиги, муҳим ғоя ва ташаббуслари, ибратли амалий ишлари ва эришган ютуқлари билан юртимиз ёшларига ўрнак бўлиб келаётган Зулфияхоним издошлари қаторидан Амударё туманининг чекка овулида туғилиб ўсган Барно Самандаровадек ҳамюртимизнинг ҳам жой олгани барчамизга ғурур ва фахр-ифтихор бағишлайди.

Фурсатдан фойдаланиб, Барно Самандарованинг ота-онаси ва яқинларини, ўқитувчилари, устоз ва мураббийларини фарзанди ва шогирдининг ушбу юксак давлат мукофотига сазовор бўлгани билан чин қалбимдан табриклайман! Барно каби иқтидорли ва интилувчан қизларимиз сафи кўпаяверсин!

Муҳтарама аёллар, қадрли опа-сингиллар!

Бугунги қутлуғ сана – Халқаро хотин-қизлар куни билан яна бир бора барчангизни табриклаб, Сиз азиз ва муҳтарама аёл-қизларимизга дунёдаги энг эзгу тилакларни тилайман! Барчангизга оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилайман. Халқимизнинг, давлатимизнинг, яқинларингизнинг ғамхўрлиги, меҳру-муҳаббати ва ардоғида яшаш бахти Сизни ҳеч қачон тарк этмасин! Байрамингиз муборак бўлсин, қадрли онахонлар, азиз опа-сингиллар ва дилбар қизлар!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026