12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:21
Сиёсат 👁 350

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 58-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 58-сессияси тўғрисида ахборот

2023 йил 24 февраль куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги – 58-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни туман ҳокими — Кенгаш раиси Султонбой Йўлдашев очди ва олиб борди.

Сессияда депутатлар, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия котиблигига 3-Бойовул сайлов округидан депутат Айбек
Бегимов сайланди.

Депутатлар дастлаб Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди томонидан 2022 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан суд раиси Қайрулла Атамуратовнинг ахборотини тинглади.

Қайд этиб ўтилганидек, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё тумани суди томонидан 2022 йил давомида 2788та иш кўриб тамомланган. Тамомланган ишларнинг 2122таси бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган бўлиб, шундан 1988та иш бўйича даъво аризалар қаноатлантирилган ва 134та иш бўйича даъво аризалар рад этилган. 666та иш бўйича эса ажримлар чиқарилган бўлиб, 39та ҳолатда иш юритишдан тугатилган, 627та ариза кўрмасдан қолдирилган.

Сессияда Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди томонидан одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳам суд раиси Асқар Сафаровнинг ахбороти тингланди.

Таъкидланганидек, суд томонидан жиноий ва маъмурий ишларни сифатли кўриб чиқиш ва аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилган. Хусусан, 2022 йил давомида жами кўриб тамомланган 124 та жиноят ишидан 28 таси сайёр суд мажлисида кўрилган.

Сессия кун тартибида хатлов ўтказиш орқали аниқланган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни 4-босқич “Аёллар дафтари”га киритиш бўйича туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурованинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда айтиб ўтилганидек, сектор раҳбарларининг таклифига кўра, 4-босқич “Аёллар дафтари”га жами 5 398 нафар хотин-қизлар киритилиши режалаштирилган.

Мазкур масала юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошлиғи Марям Ахмедова ўзининг таклиф ҳамда фикрларини билдирди. Таъкидланганидек, “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ижтимоий, иқтисодий, психологик ёрдам кўрсатиш борасида тизимли ишлар амалга оширилиши зарур. Бунда тегишли корхона-ташкилотлар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда иш олиб бориб, ҳар ойда бўш иш ўринларини эълон қилиб бориши ва бунда албатта ушбу иш ўринларига “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар жойлаштирилиши лозимлигини таъкидлади.

Сессия ишида маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисида туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабовнинг ахбороти тингланди.

Ахборотда келтирилишича, ҳоким ёрдамчилари томонидан 2023 йил учун режадаги 47 189та хонадондан 31 январга қадар 6 097та хонадонлар хатловдан ўтказилган.

Сессия давомида Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бўлимининг биринчи даражали инспектори Ғайрат Искандаровнинг Амударё туманида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.

 Келтириб ўтилганидек, 2022 йил давомида экологик назорат рейд тадбирлари давомида жами 200 та ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга 211,7 млн сўм миқдорда жарималар қўлланилган.

Сессия кун тартибида Амударё тумани махаллий бюджети маблағларининг 2022 йил давомида сарфланиши тўғрисида туман Молия бўлими мудири Улуғбек Бекниязовнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, Амударё тумани маҳаллий бюджетнинг 2022 йил давомида даромадлар қисми режаси 81,5 млрд сўмга белгиланган бўлиб, хақиқатда 85,2 млрд сўмга, яъни 104,6 фоизга – режага нисбатан 3 млрд 718,8 минг сўмга ортиғи билан бажарилишига эришилган. Маҳаллий бюджет ва унинг ортиқча бажарилган қисми маблағлари белгиланган тартибларга асосан сарфланган.

Сессия кун тартибида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги “Деҳқон хўжаликларини ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг тумандаги ижроси юзасидан туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Илҳом Палвановнинг ҳисоботи тингланди.

Келтириб ўтилганидек, туман ҳокимлигининг захира ер фондидан умумий майдони 483,5 гектар, шундан экин майдонларини 452,6 гектар бўлган ерлар e-auksion электрон савдо плаформаси орқали аукционга қўйишга тайёрланган. Депутатлар мазкур экин майдонларини очиқ электрон танловга чиқариш бўйича тайёрланган лойиҳаларни кўриб чиқиб, тасдиқладилар.

Сессияда Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Барча масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026