12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:22
Сиёсат 👁 406

“ЁШЛАР ДАФТАРИ”ДАГИ 32 НАФАР ЁШГА СУБСИДИЯ АСОСИДА ИШ ҚУРОЛЛАРИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

“ЁШЛАР ДАФТАРИ”ДАГИ 32 НАФАР ЁШГА СУБСИДИЯ АСОСИДА ИШ ҚУРОЛЛАРИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшлар муаммоларини ҳал этиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, кенг қамровли ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида йил сайин ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида фаолият юритаётган ва тадбиркорлик соҳасида сезиларди ютуқларга эришаётган ёшлар сафи тобора ортиб бормоқда.

Айниқса, 2021 йилдан бошлаб ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни ҳал қилиш мақсадида “Ёшлар дафтари” тизими ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилгани бу борадаги саъй-ҳаракатларни тизимли равишда мувофиқлаштириш имконини бермоқда.

Амударё туманида ҳам айни пайтда 2501 нафар ёш “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган бўлиб, ҳар бир ёшнинг ҳаётига оид ечимини кутаётган муаммолар овул ва маҳаллалар масъуллари томонидан хонадонма-хонадон кириб бориб, ўрганишлар натижасида ижобий ҳал этилмоқда.

Бундан ташқари, туманнинг барча ҳудудларида имтиқомат қилувчи, “Ёшлар дафтари рўйхатига киритилган ёшлар билан ҳоким ва секторлар раҳбарларининг учрашувлари ташкил этилиб, ошкора ва самимий мулоқот муҳити яратилаётгани боис, кўплаб ёшларнинг мурожаатлари қаноатлантирилаётгани ўз самарасини бермоқда. Хусусан, туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг асосий қисми касб-ҳунарга ўқитилиб, мақсадли жамғармалар ҳисобидан субсидия асосида уларга зарур иш қуроллари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 15 февраль санасида Амударё тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими биносида бўлиб ўтган туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, сектор раҳбари, Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сеитов, ИИБ бошлиғи ўринбосари Шаропат Жолдасбоев, туман ҳокими ўринбосарлари ва Ёшлар ишлари Агентлиги масъуллари иштирокидаги учрашув тадбирида ҳам “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган ёшларнинг ўз-ўзини банд қилиш тамойили асосида иш қуроллари билан таъминлаш ҳақидаги мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

Тадбирда 1-сектор раҳбари, Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев мамлакатимизда, шу жумладан Амударё туманида ҳам ёшлар ҳаётига оид муаммоларни ижобий ҳал этиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар ҳақида сўз юритиб, айниқса, ҳар бир ёшни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорлик соҳасига жалб этиш орқали иш билан бандлигини таъминлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш устувор вазифа эканлигини таъкидлади.

Тадбир давомида “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган 32 нафар ёшларга ўзини-ўзи банд қилиш тамойилига кўра, “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан субсидия асосида иш қуроллари тақдим этилди. Унга кўра, чеварлик йўналишида ўзларининг тадбиркорлигини бошлашни орзу қилган муаммоли ёшларга тикув машиналари топширилди.

Ўз навбатида ёшлар давлатимиз, хусусан, туман ҳокимлиги ва секторлар раҳбарлари томонидан кўрсатилаётган эътибор ва рағбатдан мамнун эканликларини билдирдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026