14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:31
Саломатлик 👁 412

ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА МАХСУС ЎҚУВ-ТАКТИК МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА МАХСУС ЎҚУВ-ТАКТИК МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

Амударёда “Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олиш тадбирларида Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш давлат қуйи тизими Амударё тумани бўғинининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

15 февраль куни Куюк кўпир овули ҳудудида бўлиб ўтган ушбу махсус-тактик ўқув машқига жами 130 та шахсий таркиб ва 6 та техника жалб қилинди. Машғулот давомида ҳудудда қутуриш касаллигига доир фавқулодда вазият содир бўлганида Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш давлат қуйи тизими Амударё тумани бўғинининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалий кўрсатиб берилди.

Махсус-тактик ўқув машқи 4 та босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда овулдаги 19-сонли мактаб биноси олдида тегишли хизматларнинг саф кўриги ташкил этилди. Дастлаб туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бўлинма бошлиғи, капитан Бекзод Тажибоев тегишли Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш давлат қуйи тизими Амударё тумани бўғини томонидан аҳоли ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича керакли куч ва воситаларнинг шайлигини кўрикдан ўтказди. Ҳар бир хизмат томонидан ўз функционал вазифаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Иккинчи босқичда мактаб биносининг мажлислар залида кўргазмали ўқув семинар бўлиб ўтди. Семинарда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари Саламат Бердекеев “Аҳоли ўртасида қутуриш касаллиги тарқалиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи, уларнинг олдини олиш ва бартараф этишда Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимининг аҳамияти” мавзусида маъруза қилди.

Туман Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими шифокори Дурбек Бобожонов “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қутуриш касаллигининг эпидемиологияси, этиологияси ҳамда бу борада олиб борилаётган профилактик тадбирлар” мавзусида маъруза қилиб, тушунтиришлар берди.

Туман Тиббиёт бирлашмаси Кўп тармоқли марказий поликлиникаси радиолог шифокори Солий Холимбетов “Қутуриш касаллиги патогенези, клиникаси, даволаш ва профилактика усуллари” мавзусида сўз юритди. Туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг Куюк кўпир овулидаги бўлинмаси мудири Санжар Ражабов эса “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қутуриш касаллиги бўйича мавжуд эпизоотик вазият ҳамда унинг олдини олиш борасида олиб борилаётган эпизоотияга қарши тадбирлар” мавзуларида маърузалар қилди.

Машғулотнинг учинчи босқичида қутуриш касаллигига гумон қилинган бемор аниқланганда Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тузилмаси хизматлари томонидан бажариладиган ҳаракатлар амалда кўрсатиб берилди. Тиббиёт бирлашмасида юқумли касалликлар шифокори касалликка гумон қилинган фуқарони қабул қилиб, қутуриш касаллигига хос белгиларини аниқлади ва беморга тегишли тиббий муолажалар қилди. Шундан сўнг, хабарлаш тизимига мувофиқ ушбу ҳолат юзасидан ахборот берди.

Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими эпидемиолог-шифокори бемор жабрланган ҳудудда эпидемиологик анамнез йиғди. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан беморга жабр келтирган ҳайвон ва ушбу ҳудудда сақланаётган бошқа уй ҳайвонлари ветеринар текширувидан ўтказилди ва 10 кунга назоратга олинди. Шунингдек, беморга жабр келтирган ҳайвонда қутуриш касаллиги ташхисини қўйилганидан сўнг, Ободонлаштириш бошқармасидан қаровсиз ҳайвонларни тутиш бригадаси ходимларининг ҳайвонни ушлаши ва назорат жойига етказиши амалда кўрсатиб берилди.

Сўнгги босқичда ўқув машғулотининг якуни бўйича Куюк кўпир овул фуқаролар йиғини биноси мажлислар залида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда иштирокчиларнинг камчиликлари кўрсатилиб, келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик кераклиги тушунтирилди ҳамда таклифлар тингланиб, фикр-мулоҳаза алмашилди.

Ҳ.Матякубов, туман ФВБ бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019