14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:01
Сиёсат 👁 196

НАЗАРХОН ОВУЛИДА ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

НАЗАРХОН ОВУЛИДА ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Шу кунларда Амударё тумани ҳокими тегишли масъуллари билан биргаликда чекка ҳудудларга ҳам ташриф буюриб, ёшлар билан мулоқотлар ўтказмоқда. Жойларда ўтказилаётган бундай мулоқотлар анчадан бери ечилмай келинаётган жуда кўп масалаларни ҳал этишда муҳим ўрин тутмоқда.

Назархон овулида бўлиб ўтган ана шундай учрашувда ҳам туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ҳоким ўринбосари Маҳмуд Шерметов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари ҳамда фуқаролар йиғини масъуллари, ҳудуддаги корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. Учрашувда туман ҳокими бугунги кунда юртимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг комил инсонлар, келажакнинг муносиб эгалари бўлиб вояга етишлари учун яратилаётган имкониятлар хусусида сўзлади.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда давлат раҳбарининг ташаббуси ва кўмаги билан ёшлар сиёсати бўйича 6 та қонун, 15 та фармони, 15 та қарор ва 2 та фармойиш қабул қилинди, шунингдек ҳукуматнинг 39 дан ортиқ қарори ва 4 та фармойиши имзоланди. Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Қонунчилик палатаси ҳузурида Ёшлар парламенти ташкил этилди. Ёшлар билан ишлаш тўрт босқичда: маҳалла – туман – вилоят – республика даражасида яхлит вертикал бошқарув тизими асосида амалга оширилмоқда. Шунингдек, республиканинг барча маҳаллаларида фаолиятини бошлаган Ёшлар етакчилари иш олиб бориб, ёшларнинг муаммолари жойида ҳал этилишига яқиндан ёрдам беришмоқда.

Учрашувда шу хусусда сўз юритилиб, Назархон овулида фаолият олиб бораётган фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси томонидан амалга оширилган ишлар билан танишилди. Ҳудуд ёшлар етакчиси ёшларнинг ўз ўзини банд этиш, тадбиркорликни ташкил этишига, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида банк кредитини олиш кабиларга кўмаклашиш борасидаги амалий ишлар хусусида гапириб ўтди.

Очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда назархонлик ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилишди. Ҳудуд ёшлари асосан, иш билан таъминлаш, ўзини ўзи банд қилиш, оилавий бизнес, ўз тадбиркорлигини бошлаш жараёнида банк кредит маблағлари расмийлаштирилишида юзага келаётган муаммолар, мавжуд тадбиркорлигини кенгайтиришда амалий ёрдам ва бошқа шу каби масалалар юзасидан ўз мурожаатларини баён этди. Мулоқот жараёнида назархонлик ёшларнинг ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги таклифлари ҳам тингланди.

Назархон овули ёшларидан Гулруҳ Юлдашбоева тикувчилик касбига ўқиб олишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди. Отабек Айтжанов эса сафарбарлик чақирув резерви бадалини тўлиғи билан қоплаб беришда ёрдам сўради. Султонбек Муратбоевга эса мурожаатига кўра, олий таълим муассасасида ўқишни давом эттириши учун тўлов контракт суммасининг бир қисмини қоплаб беришда кўмаклашиладиган бўлди.

Қолган ўрганишга вақт ва маблағ талаб этган масалалар хусусида эса мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ушбу мурожаатлар ижросини туман ҳокими шахсан ўз назоратига олишини алоҳида таъкидлади.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019