14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 16:09
Фан ва таълим 👁 256

“Табиат ва биз” мавзусида расмлар танлови ўтказилди

“Табиат ва биз” мавзусида расмлар танлови ўтказилди

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Маҳаллаларда ободликни таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг тиббий ва экологик маданиятини ошириш” мавзусида эълон қилинган давлат гранти танловида “Обод маҳаллам” номли лойиҳаси билан қатнашиб, ғолиб бўлган эди.

Лойиҳанинг мақсади атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга ҳисса қўшиш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ҳамкорликда жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишдан иборат. Шунингдек, аҳолининг экологияга оид билимларини янада кенгайтириш мақсадида учрашувлар, давра суҳбатлари, танловлар ташкил қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳит муҳофазасига ҳисса қўшиш ҳам грант лойиҳасининг мақсадлари қаторига киради.

Бу борадаги тадбирлар, амалий ишлар, учрашувлар ва турли мавзулардаги иншолар танловлари лойиҳанинг иш режасига асосан ўз вақтида ўтказиб келинмоқда.

Тумандаги “Баркамол авлод” болалар мактабида аҳоли, айниқса ёшларни табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, табиий ресурсларни тежашга даъват қилиш, уларнинг экологияга оид билимларини ошириш мақсадида “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда Манғит шаҳри ва шаҳар атрофидаги ҳудудларда жойлашган мактаб ўқувчилари ўртасида “Табиат ва биз” мавзусида расмлар танлови ўтказилди.

Танловда 42 нафар ёш мўйқалам тутган иқтидорли мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

Танловнинг очилиш маросимида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмаси бошлиғи Баҳодир Болтабоев, “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси Ўрозали Рейимов, “Баркамол авлод” болалар мактаби директори Хонимжон Ражабова, мазкур танлов ҳакамлар жамоаси раиси, 69-сонли мактабнинг тасвирий санъат фани ўқитувчиси Малоҳат Болтабоевалар сўзга чиқиб, танловнинг мақсади ҳамда ёш рассомлар олдига қўйиладиган талаблар ҳақида гапирдилар.

Бўлиб ўтган мазкур танлов туманимизда келажаги умидли ёш рассомларнинг кўп эканлигини яна бир бор намоён қилди.

6 февраль куни Амударё тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими биносида мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Малоҳат Болтабоева, Сарвар Нуруллаев, Манзура Аширбоевалардан иборат ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Ҳакамлар хулосасига кўра 40-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Зафаржон Баҳромбоев 1-, 1-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Мафтуна Нуримбетова 2-, 57-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Отабек Норбоев 3-ўринни эгаллашди.

56-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Дилшодбек Бозорбоев “Энг яхши қишлоқ тасвири”, 40-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Қувончбек Тоиров “Композицион тасвир учун”, 31-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчиси Чаросой Жуманиязова “Бунёдкорлик ғояси учун” 27-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Асалой Чоршамова “Энг яхши табиатни асраш мавзуси учун”, 30-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси Дилрабо Икрамова “Гўзал табиат тасвири учун”, 42-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчиси Кумушой Ҳайитбоева “Энг ёрқин табиат тасвири учун” номинацияларида ғолиб деб топилдилар.

Ғолиб ва совриндорларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар ва “Фахрий ёрлиқ”лар топширилди.

Ўрозали Реимов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019