14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 07:19
Саломатлик 👁 268

ТЎЛҚИН ОВУЛИДА "ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ САЛОМАТЛИГИ ОЙЛИГИ" ДОИРАСИДА ТИББИЙ КЎРИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ТЎЛҚИН ОВУЛИДА "ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ САЛОМАТЛИГИ ОЙЛИГИ" ДОИРАСИДА ТИББИЙ КЎРИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизда 1 февралдан 1 мартгача “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси жорий этилиб, ҳудудларда ойлик доирасидаги тадбирлар бошлаб юборилди. Амударё туманида ҳам акция доирасида ойлик давомида турли тадбирларни ташкил этиш режалаштирилди.

4 февраль куни Тўлқин овулида акция доирасида ҳудуддаги фермерлар, деҳқон, боғбонлар, кластер ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун тиббий кўрик ўтказилди. Шу куни эрта тонгдан туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Тулкин оилавий шифокорлик пункти биноси фермер хўжалиги ишчилари ва бошқа аграр соҳа вакиллари, уларнинг оила аъзолари билан гавжум бўлди.

Мазкур тиббиёт масканида туман Тиббиёт бирлашмасининг кардиолог, акушер-гинеколог, эндокринолог, ультратовуш текшируви каби мутахассис-шифокорлари ҳамда оилавий шифокорлар иштирокидаги тиббий кўрик бошлаб юборилди. Овулдаги қишлоқ хўжалиги ходимлари ЭКГ, лаборатор текширувлари, профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда скринингдан ўтказилди.

Тиббий кўрик жараёнида кардиолог шифокор томонидан 25 нафар фуқарода, эндокринолог шифокор томонидан 35 нафар фуқарода касалликлар аниқланди. Шундан 7 нафарига бирламчи касаллик ташхиси қўйилди. Акушер-гинеколог кўригидан 50 нафар туғиш ёшидаги аёллар кўрикдан ўтказилди, болалар шифокори томонидан 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган 51 нафар болалар кўрилиб, 3 нафарида касаллик аниқланди. Уларга саломатлигини тиклаш, соғломлаштириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида амбулатор ва стационар даволаниш муолажалари тавсия қилинди. Шунингдек, қўшимча 103 нафар фуқаро ультратовуш текшируви, 25 нафари ЭКГ текширувларидан ўтказилди.

Акция доирасида тиббий кўрикка ташриф буюрган овул фермерлари, деҳқон ва боғбонлар, кластер ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига туман Тиббиёт бирлашмаси валеолог шифокори, овулдаги оилавий шифокорлик пункти шифокорлари, патронаж ҳамширалар томонидан тиббий кўрикдан ўтишнинг аҳамияти тўғрисида кенг тушунчалар берилди. Шунингдек, тиббиёт ходимлари кун тартибига амал қилиш, соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланиш, соғлом турмуш асоси бўлган жисмоний фаолликни одатга айлантириш кабиларнинг саломатликни асрашдаги аҳамияти тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтишди.

Ундан ташқари, суҳбатлар ўтказилиб, иштирокчиларнинг тиббиётга, касалликларнинг олдини олишга доир саволларига тўлиқ жавоблар берилди. Тиббиёт ходимлари томонидан мавсумий ва юқумли касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш каби мавзулардаги буклетлар, эслатмалар ҳам тарқатилди. Тадбирда намойиш этилган видеороликлар орқали ҳам ўз соғлигига эътиборсиз бўлиш, соғлом турмуш тарзига амал қилмаслик, камҳаракатлилик ва тартибсиз овқатланиш, сифатсиз ярим тайёр маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳамда зарарли одатларга берилишнинг салбий оқибатлари кўрсатиб берилди.

Овулдаги қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари ўзларининг саломатликларини асрашга қаратилган бундай эътибор ва ғамхўрлик учун тиббиёт ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

 Ж. Явкашев, туман ТТБ ташкилий-услубий бўлими мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019