МАКТАБЛАР АМАЛИЁТЧИ ПСИХОЛОГЛАРИ ИШТИРОКИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
Мактаб синфхонасида ўтирган ҳар бир ўқувчи ҳар хил оилавий муҳитда тарбия топган, турлича характерга эга бўлишини инобатга олсак, ўқитувчи уларга фан асосларини чуқур ўргатиши, дарсларни ҳамма ўқувчи ҳам ўзлаштира олишига эришиши анча мураккаб жараён эканлиги равшан бўлади. Чунки бола мактаб ёшига етган вақтида унинг шахсий хусусиятлари, дунёқараши ва характери анча шаклланган бўлади.
Мамлакатимиздаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган амалиётчи психологлар бу борада фан ўқитувчиларига яқин кўмакдош бўлади. Улар ўзи ишлаётган муассасада ўқувчилар ва устозлар орасида дўстона муносабат ўрнатилиши, ўқувчиларда ўз мактабига, устозларига, синфдошларига ҳурмат ҳиссини тарбиялашга масъулдирлар. Шунингдек, ўқувчилар ривожланишига тўсқинлик қилувчи омиллар бор ёки йўқлигини аниқлайди ва психологик ёрдам беради. Педагогик жамоа билан мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўради.
Мактаб психологи ўқувчилар шахсининг индивидуал хусусиятларини инобатга олиб, уларнинг изланишини, интилишларини қўллаб-қувватлайди ва салоҳиятли бўлиб вояга етишига кўмаклашади.
Шу йилнинг 30 январида Манғит шаҳридаги 38-сонли мактабда туманимиздаги умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат қилаётган амалиётчи психологлари учун йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мактаблар амалиётчи психологларидан ташқари туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Гўзал Собурова, туман Тиббиёт бирлашмаси шифокори Гулбаҳор Ўроимбетова, туман Халқ таълими бўлими методист психологлари Татьяна Пирлепесова, Нурбек Сейитбоевлар иштирок этдилар.
Йиғилишда умумий ўрта таълим мактабларида таълим-тарбия сифатини оширишда, ўқувчилар интиллектуал салоҳиятини оширишда психологларнинг педагогик жамоага ёрдамини бугунги кун талаблари даражасида ташкил этиш, ёш авлод тарбиясида масъулиятини ошириш масалалари муҳокама этилди.
Тадбирда ушбу мавзуда туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гўзал Собурова, мактаб ўқувчиларида ёшга доир содир бўладиган ўзгаришлар, улардаги бу ўзгаришларга оқилона муносабатда бўлишнинг аҳамияти хусусида туман Тиббиёт бирлашмаси шифокори Гулбаҳор Ўрозимбетова, мактаблар амалиётчи психологларнинг таълим сифатини ошириш йўлида олиб бораётган ишлари хусусида туман Халқ таълими бўлими методист психологи Татьяна Пирлепесовалар маъруза қилдилар.
Шунингдек, йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан 84-сонли мактаб амалиётчи психологи Нигора Сапарова, 11-сонли мактаб амалиётчи психологи Дилноза Шомуродовалар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Йиғилишида вояга етмаганлар орасида нохуш ҳолатлар содир бўлишининг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик, ўқувчилар эътиборини таълим олиш, фан асосларини чуқур эгаллашга жалб этиш борасида мактаблар амалиётчи психологларининг ўрни муҳим эканлиги таъкидланди.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶