“Беш ташаббус – ёшларга қанот” лойиҳаси доирасида ўтказилган иншолар танлови ғолиблари рағбатлантирилди
Президентимиз томонидан ёшлар ҳаётига кенг жорий этилган беш муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ўз қобилиятларини амалда намоён этишлари учун улкан имкон эшикларини очиб берганлиги блиан муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада “Менинг оилам” газетаси таҳририяти ижодий жамоаси томонидан амалга оширилаётган ишлар эътиборга молик.
Таҳририят Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги танловнинг “Ногирон ёшлар орасида беш ташаббус тамойилларини кенг жорий этиш, уларни ижтимоий-маънавий юксалтириш” йўналишида “Беш муҳим ташаббус – ёшларга қанот” лойиҳаси билан иштирок этиб, мазкур фонднинг грант соҳиби бўлган эди.
Газета таҳририяти томонидан беш муҳим ташаббус доирасида ўқув муассасаларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, унда ногиронлиги бўлган ўқувчи-ёшларнинг фаол иштироки таъминланмоқда.
Жорий йилнинг январь ойи давомида биринчи ташаббус доирасида ногиронлиги бўлган ёшларнинг адабиётга бўлган қизиқишини ошириш ва истеъдодларини юзага чиқариш мақсадида “Мен ўқиган асар қаҳрамони” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Иншолар танловида Амударё туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг ногиронлиги бўлган, уйда таълим олаётган 20 нафарга яқин ўқувчи-ёшлари иштирок этишди.
“Беш ташаббус – ёшларга қанот” лойиҳаси доирасидаги иншолар танловини ўтказувчи ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг хулосасига кўра, 20-сонли мактаб ўқувчиси Санъатбек Ражабов қийинчиликларга сабр-бардошли бўлишга ундовчи фикрлари учун 1-ўринга муносиб кўрилди. 65-сонли мактаб ўқувчиси Севара Сафарбоева ёзган иншо халқ оғзаки ижодига чексиз меҳри учун ҳамда 13-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Севара Холбоева она юртга муҳаббат туйғуси улуғланган асар қаҳрамонининг фазилатларини кенг ёритгани учун 2-ўринга, 42-сонли мактаб ўқувчиси Кумушой Қувватова А.Навоий даҳосига меҳр туйғуси учун, 5-сонли мактаб ўқувчиси Бунёдбек Тожибоев, 2-сонли мактаб ўқувчиси Хурсанд Собиров ёзган иншолар эса ёвузликка нафрат, яхшилик ва эзгуликни улуғлаш тўғрисидаги фикрлари билан маданиятли китобхон йўналишида 3-ўринга муносиб кўрилди.
Шунингдек,50-сонли мактаб ўқувчиси Гулноза Юрсинова, 32-сонли мактаб ўқувчиси Зафар Примбетов, 42-сонли мактаб ўқувчиси Оғабек Тўрабоев, 10-сонли мактабдан Турсуной Муродова, Шаҳзода Бозорбоева, 2-сонли мактабдан Алибек Бекчанов, 11-сонли мактабдан Охунжон Гулмирзаев, 11-сонли мактабдан Соҳиба Ҳайитбоева, Жасурбек Йўлдошев, Асадбек Бахтовлар ёзган иншолар тўғрилик ва ростгўйлик, табиатга, ҳайвонот дунёсига меҳр туйғулари улуғланган иншолар сифатида эътироф этилди.
Барча йўналишлар бўйича ғолиблар “Менинг оилам” газетаси таҳририяти томонидан рағбатлантирилиб, совғалар тақдим этилди.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶