ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНМАГАН ЕРЛАР УЧУН ЕР СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2022 йилнинг 9 декабрида Республика ҳудудларида 2023 йил учун жисмоний ва юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлари бўйича ер солиғи ставкаларининг базавий миқдорлари белгилаб берилган. Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган ҳудудларга жисмоний шахслар учун 1 кв.метр 286 сўм, юридик шахслар учун 1 га ер 31 млн. сўмдан белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Амударё туманига жисмоний шахсларга 1 кв.метр учун базавий ставка 207,9 сўм (шундан, туман марказига 207,9 сўм, қишлоқ жойларга 0,7 коэффициент қўлланилиб, 145,53 сўм), юридик шахсларга 1 га ер учун базавий ставка 25 млн. 100 минг сўм (шундан, туман марказига 0,85 коэффициент қўлланилиб, 21 млн. 335 минг сўм, қишлоқ жойларга 0,7 коэффициент қўлланилиб 17 млн. 570 минг сўм) ставкалари таклиф қилинган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, туманимиз марказида жойлашган ҳудудлар – А.Навоий номли, Беруний номли, Бой овул, Бўстон, Гулзор, Дурунки, Дўстлик, Ойбек номли, Олмазор, Фаровон, Чордара ҳамда Янгиобод маҳаллалари учун жисмоний шахслар ер солиғига 0,95 коэффициент қўлланган ҳолда 1 кв.метр ер учун 197,5 сўм, юридик шахсларга ер солиғи 1 га учун 0,85 коэффициент қўлланилиб, 21 млн. 335 минг сўм бошқа ҳудудлар учун 0,7 коэффициент қўллаган ҳолда жисмоний шахслар ер солиғи учун 1 кв. метр ерга 145,53 сўм, юридик шахслар ер солиғи учун 1 га ерга 17 млн. 570 минг сўм қилиб белгиланди. Бунда солиқ ставкалари белгиланишида камайтирувчи коэффициентлар қўлланилгани аҳоли учун солиқ тўловлари юки камайишига хизмат қилади.
А.Сеитов, туман ДСИ бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶