12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:51
Сиёсат 👁 381

Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг Янги йил байрами муносабати билан туман аҳлига табриги

Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг Янги йил байрами муносабати билан туман аҳлига табриги

Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар!

Бетакрор диёримизда Янги йил шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Сиз азизларни, Сизлар орқали барча амударёликларни, юртдошларимизни байрам билан қутлашдан мамнунман!

Халқимиз ҳар йил якунида жорий йилда қўлга киритилган ютуқлар ва эришилган натижаларни сарҳисоб қилиб, келгуси йилга янги режалар тузишга одатланган. Якунига етаётган йилни таҳлил қилар эканмиз, 2022 йил мамлакатимиз тарихида ўзига хос из қолдирадиган давр бўлди, десак янглишмаган бўламиз. Ислоҳотларнинг янги босқичи сифатида жорий йил бошида Президентимиз Фармони билан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тасдиқланди.

Амударё туманида ҳам инсон қадрини юксалтириш ва иқтисодиётимизни жадал ривожлантириш борасида йил давомида тизимли ишлар амалга оширилди. Жумладан, маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида 49 та овул ва маҳаллаларимизда ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари иш бошлади.

Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 3 минг 477 нафар фуқарога жами 72,2 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида Президентимизнинг биргина 2022 йил 25 октябрдаги қарорига мувофиқ туманимиз ҳудудида умумий қиймати 22 миллиард 209 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

2022 йилда туман бўйича барча манбалар ҳисобидан 77 та объектларда умумий қиймати 112,7 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилди. Ҳудудларимизга 4,7 км узунликда пиёдалар ва саломатлик йўлакчалари қурилди, 4 та маҳалланинг марказий кўчаларига кўча ёриткичлари ўрнатилди. 71 км узунликдаги маҳаллий аҳамиятдаги ва ички йўллар таъмирланиб, Гулзор маҳалласи ҳудудида 5 та 5 қаватли уй-жойлар қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди.

2022 йил давомида тумандаги 3 та мактаб ҳамда 5 та давлат, 3 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бинолари реконструкция қилиниб, 3 та мактаб бинолари жорий таъмирланди. Яратилган шароитлар ва соҳага берилаётган эътибор туфайли умумтаълим мактабларида 4 минг 64 нафар ўқитувчи 38 минг 476 нафар ўқувчига сифатли таълим-тарбия бериб келмоқда. Туман бўйича боғча ёшидаги болаларни қамраб олиш кўрсаткичи 71 фоизга етди.

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида Тўлқин, Қизилчоли овулларидаги оилавий шифокорлик пунктлари ҳамда 71-сонли оилавий поликлиника бинолари таъмирланди. 15 млрд. сўм маблағ эвазига 90 ўринли янги  туғруқ бўлими биносини қуриш ишлари давом этмоқда.

Деҳқон ва фермерларимизнинг фидокорона меҳнатлари эвазига жорий йилда 12 минг 832 тонна дон, 44 минг 844 тонна пахта ҳосили олинди. Деҳқон ва томорқа хўжаликларида етиштирилган минглаб тонна ғалла, сабзавот ва полиз экинлари, мевалар ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорларимиз тўкинлиги, нарх-навонинг барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қадрли юртдошлар!

Муҳтарам Президентимиз яқиндагина Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида келгуси йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном бериб, 2023 йилдаги устувор йўналишларни белгилаб бердилар.

Келгуси йилда ҳам туманимизда аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш, янги иш ўринларини яратиш, таълим сифати ва самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш ва ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича қатор ишларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Азиз юртдошлар!

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбимдан табриклайман! 2023 йил халқимиз фаровонлиги ҳамда жонажон Ватанимиз ривожи йўлида туб бурилишлар рўй берадиган йил бўлишига тилакдошман.

Янги йилда кўнгилларимизни хотиржамлик, хонадонларимизни тинчлик-осойишталик, дастурхонлари-мизни тўкинлик, озод ва обод юртимизни файз ва барака тарк этмасин!

Янги йилингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026