12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:41
Сиёсат 👁 410

Йил якунида бир гуруҳ фидоийларнинг меҳнатлари эътироф этилди

Йил якунида бир гуруҳ фидоийларнинг меҳнатлари эътироф этилди

29 декабрь куни Амударё туман ҳокимлигининг мажлислар залида юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги кўп йиллик самарали фаолияти, фидоийлиги ва меҳнатсеварлиги, жамоат ишларидаги фаоллиги ҳамда олиб бораётган эзгу ишлари, юртимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик жараёнидаги ташаббускорлиги учун бир гуруҳ юртдошларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев 2022 йилда туманда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, эришилган муваффақиятлар, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида рўй берган муҳим ўзгаришларга тўхталиб ўтди.

Тадбирда дастлаб Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг фаол ва ташаббускор депутатлари тақдирланди. “Энг адолатли депутат” номинациясига Баҳром Қодиров, “Халқпарвар депутат” номинациясига Тамара Юсупова, “Меҳнаткаш депутат” номинациясига Гулшод Юсупова, “Фахрий депутат” номинациясига эса Рўзимбой Нуримбетов муносиб деб топилди.

Шунингдек, тадбирда тумандаги турли муассаса ва ташкилотларда кўп йиллардан буён ўз касбига виждонан ёндошиб, садоқат билан фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ фидойилар туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

“Баркамол авлод” болалар мактаби директори Хонимжон Ражабова барчани янги йил билан табриклаб соҳа фидойларига меҳнат фаолиятларида улкан зафарлар тилади.

Тадбирда турли соҳа вакиллари − ўқитувчилар, шифокорлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, оммавий ахборот воситалари, иқтисодий ва ижтимоий соҳада фаолият юритувчи ташкилотларнинг ишчилари ҳамда коммунал соҳа корхоналарининг хизматчилари, фаол ёшлар ва аёл-қизларнинг 24 нафарига туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.

Ундан ташқари, туман ҳокими янги йил муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг бир гуруҳ болаларига қишки кийим-кечаклар тўпламини топширди.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдошев ҳар бир болажонга мактабни аъло баҳоларга тугатиб, эл юрт корига ярайдиган муносиб фарзанд бўлиши лозимлигини айтиб, байрам билан самимий қутлади.

Тадбир якунида туман ҳокими 2023 йилда ҳам туманда катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилишини, таълим тизимида катта ижобий ўзгаришлар бўлишини айтиб, ислоҳотларни фақатгина бир тану бир жон бўлиб, халқимиз билан биргаликда амалга ошириш мумкинлигини таъкидлаб ўтди ҳамда барчани янги 2023 йил билан самимий қутлади.

Шу куни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаев, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Мансур Ўразбоевлар кўп йиллар давомида давлат бошқарув органларида самарали тарзда фаолият юритган меҳнат фахрийси Баҳром Жуманиязовнинг хонадонига ташриф буюришди ҳамда меҳнат фахрийсини янги йил билан табриклаб, туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғаларини топширди.

Янги йил арафасида тумандаги меҳнат фидойилари, болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, ёши улуғ нуронийларнинг ҳеч бири эътибордан четда қолмади. Уларнинг ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026