14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 13:53
Сиёсат 👁 315

ТУМАН ҲОКИМИ С.ЙЎЛДАШЕВ ОЛМАЗОР МАҲАЛЛАСИ ЁШЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

ТУМАН ҲОКИМИ С.ЙЎЛДАШЕВ ОЛМАЗОР МАҲАЛЛАСИ ЁШЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Сўнгги йилларда давлат идоралари билан халқ ўртасидаги бюрократик тўсиқларга барҳам берилиб, раҳбарларнинг халқ, айниқса, ёшлар билан очиқ мулоқотлари, дилдан суҳбат тарзидаги учрашувлари доимий анъанага айланди. Бу эса раҳбарлар учун халқ ҳаётига оид муаммоларни жойига чиқиб, батафсил ўрганиш ва ўз вақтида зарур чоралар кўриш имконини бермоқда.

Амударё туманида ҳам “Ҳоким ва ёшлар”, “Ҳоким халқ билан мулоқотда”, “Сектор раҳбарлари муаммоларни ўрганади”, “Халқ қабулхонаси – халқ хизматида” мавзуларида доимий равишда ўтказилаётган очиқ мулоқот кўринишидаги тадбирларда аҳолининг барча қатламларини қамраб олинишига эришилмоқда.

28 декабрь куни Манғит шаҳрининг Олмазор маҳалласи ҳудудидаги 82-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ҳам ҳудуд ёшлари ҳаётига доир ечимини кутаётган муаммолар ўрганилиб, ёшлар билан самимий мулоқот ташкил этилди.

Учрашувда Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев, Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов, ҳоким ўринбосари Маҳмуд Шерметов, шунингдек, Олмазор маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи 30 нафардан зиёд ёшлар иштирок этдилар.

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев мамлакатимизда, шу жумладан туманимизда ёшларнинг билим олиш, касб-ҳунар ўрганишлари, шунингдек, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари учун яратилаётган шароитлар, кенг имкониятлар ҳақида батафсил тўхталиб, ёшларнинг ижтимоий-маънавий, иқтисодий ва маданий ҳаётини тубдан яхшилашга қаратилаётган эътибор ва бу борада туманда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларда ёшларнинг иштироки хусусида сўз юритди.

Учрашув давомида ҳудуд ёшларининг мурожаатлари ҳам тингланди. Хусусан, ёшларнинг муқобил ҳарбий хизмат даври учун шартнома бадалларини тўлашда ёрдам бериш тўғрисидаги, эшитишда муаммолари бор бўлган фуқаронинг эшитиш мосламаси олишда қийналаётгани, ўзини ўзи банд қилиш тамойили асосида тикувчилик йўналишида фаолиятини бошлашда қийналаётган фуқаронинг тикув машинаси харид қилиш учун субсидия ажратиш ҳақидаги ва ижтимоий ҳимояга муҳтож яна бир оиланинг фарзандини ўқитишда қийналаётгани, ўқиш учун шартнома пулини тўлашда ёрдам сўраб қилган мурожаатлари билан ҳоким ва масъуллар батафсил танишдилар.

Аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди. Айримлари тегишли ташкилотлар, хусусан, банк ва аҳоли бандлигини таъминлаш, соғликни сақлаш бўйича ҳудудий тиббиёт муассасалари томонидан ижобий ҳал этилиши учун зарур чора-тадбирлар белгиланиб, топшириқлар берилди.

Шунингдек, учрашувда Амударё туман Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов ёшлар ҳаётига оид муаммолар ечимини топиш ва бу муаммоларни тизимли равишда ҳал этиш бугунги кунда ҳар бир раҳбар ходимнинг зиммасидаги юксак масъулиятли бурчи эканлигини таъкидлаб, бу борада Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг шахсий ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар ҳақида сўз юритди.

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ҳар қандай бюрократик тўсиқлардан холи, ошкора ва самимий мулоқот муҳитида ўтганлиги билан муҳим аҳамият касб этди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019