МАСТ ҲОЛАТДА ТРАНСПОРТ БОШҚАРИБ, ТЎРТ КИШИНИНГ ЎЛИМИГА САБАБЧИ БЎЛГАН ФУҚАРОГА ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ
Амалдаги қонунчигимизга асосан йўлларда автотранспортларни сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори- дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида, мастлик ҳолатида бошқариши таъқиқланади.Бу қоида йўлларда ҳаракатланиш вақтида йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлайди. Буни била туриб, спиртли ичимлик ичиб рулга ўтирадиганлар ҳам учраб туради.
Афсуски йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари нинг барча йўлларни ҳам бирйўла назорат қилишининг имкони йўқ. Бундан фойдаланиб баъзи ҳайдовчилар мастлик ҳолатида ҳам “ким билиб ўтирибди” деб автотранспорт бошқарадилар. Натижада ...
Ўша куни Ўрозбой (исм ўзгартирилди) ўзига тегишли аравачали мотоциклида одамларнинг юкларини ташиб, оиласи ғамида юрган эди. Тушликда топган даромадидан қувониб озгина ароқ ичиб, ўзича чарчоғини ёзмоқчи бўлди. “Озгина”га кўнгли тўлмай яна ичди, яна... Ачинарлиси шу ҳолида катта қатнов йўлга чиқиб, тирикчилик ташвишини давом эттирмоқчи бўлди. У юқори тезликда кетаётириб, негадир бирдан орқага қайрилди ва орқасидан келаётган машина у билан тўқнашмаслик учун йўлнинг қарама қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган юк машинасига бориб урилди.Натижада енгил машинада бўлган тўрт нафар фуқаролар олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этди, тўрт нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, азоб тортди.
Содир этилган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Ўрозбойнинг қаршисига жиноят иши очилиб, жиноят ишлари бўйича туман судида атрофлича муҳокама этилди ва қилмишига яраша жазо тайинланди. Шу ўринда бир мулоҳаза: маст ҳайдовчи ўз айби билан бевақт ҳаётдан кўз юмган тўрт фуқаро олдидаги, уларнинг яқинлари олдидаги айбини қандай ювади? Ахир ҳаёт инсонга бир мартагина бериладику!
Султанмурат ДАВЛЕТМУРАТОВ, Қорақалпоғистон судининг судъяси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶