12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:10
Сиёсат 👁 355

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 55-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 55-сессияси тўғрисида ахборот

2022 йил 10 декабрь куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги – 55-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия мажлисида депутатлар, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессия котиблигига 27-Қипчоқ сайлов округидан депутат Баҳодир Балтабаев сайланди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала юзасидан Амударё тумани Молия бўлим мудири Улуғбек Бекниязов ҳисобот берди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, 2022 йилнинг 9 ойи давомида Амударё тумани маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми режаси 52 млрд 749,3 млн сўмга белгиланган бўлиб, хақиқатда 56 млрд 322,8 млн сўмга, яъни 106,8 фоизга, ёки режага нисбатан 3 млрд 573,5 млн сўмга ортиғи билан бажарилган. Шу даврда бюджет харажатлари режаси жами 214 млрд 759,4 млн сўмни ташкил қилган. Ҳақиқатда эса бюджет маблағлари ҳисобидан жами 213 млрд 77,3 млн сўмлик маблағлар сарфланган. Ҳисоботда маҳаллий бюджетнинг даромад манбалари ва мазкур маблағларнинг қандай мақсадларга сарфлангани ҳақида батафсил маълумот берилди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими давлат ижрочиси Умида Аширбоева ахборот берди. Ахборотда қайд қилинганидек, бюронинг Амударё туман бўлими иш юритувидаги 127 млрд. 497 млн. сўмлик 19 минг 420 та ижро ҳужжатларидан 88 млрд. 262 млн. сўмлик 11 минг 765 та ижро ҳужжатлари тамомланиб, шундан 6 минг 878 та ижро ҳужжатлари бўйича 45 млрд. 288 млн. сўм ундирилган.

Шунингдек, иш юритувдаги солиқ қарздорлиги билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича 15 млрд. 622 млн. сўм, жиноят натижасида давлатга етказилган зарарларни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича 124,6 млн. сўм, давлат божиларни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича 1 млрд 44 млн. сўм ва маъмурий жарималарни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича 1 млрд 17 млн. сўм ундирилган. Бундан ташқари, банклар фойдасига кредит қарздорликларини ундириш билан боғлиқ 41 млрд. 174 млн. сўмлик 1774 та ижро ҳужжатлари тамомланиб, шундан 9 млрд. 978 млн. сўмлик қарздорликнинг ундирилишига эришилган.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбаев ахборот берди.

Қайд қилинганидек, туманда жами 49 та фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, 47 та фуқаролар йиғинлари ўз биносига эга. 2021-2022-йилларда жойлардаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилган. Жумладан, туман ҳокимлиги томонидан 35 та фуқаролар йиғинларига компьютер, 21 та фуқаролар йиғинларига принтер ва 3 та фуқаролар йиғинларига кондиционер берилган.

Жорий йил ноябрь ойида Аёқчи маҳалласи биноси янгидан замонавий кўринишда қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, Қум ёп маҳалла фуқаролар йиғини биноси капитал таъмирланиб, Дарё бўйи маҳалла фуқаролар йиғини биноси янгидан қурилмоқда. Бир сўз билан айтганда, фуқаролар йиғинлари ходимларининг ўз хизмат вазифаларини намунали тарзда бажаришлари учун барча шароитлар яратилмоқда.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ўринбосари Ҳакимжон Собиров ҳисобот берди.

Айтиш керакки, ҳозирги кунда туманда 415 ўринли  марказий шифохона, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 9 та оилавий поликлиника ва 4 та оилавий шифокорлик пункти аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Жорий йилда туманнинг олис ва  чекка ҳудудларида жами 11 та маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил қилинган. Бугунги кунга қадар туманда жами 91 нафар шифокор, 328 нафар ўрта тиббиёт ходимларидан иборат 91 та “тиббиёт бригадалари” ташкил этилган. 2022 йилнинг ўтган 11 ойи давомида туман бўйича врачларга қатновлар сони 1 миллион 31 тани ташкил қилиб, аҳоли жон бошига 5 та қатновдан тўғри келади. Умумий қатновдан 625 минг 952 таси  профилактик қатновга тўғри келади. Уйларга  қатновлар сони эса 125 минг 509  тани ташкил қилган.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан ҳисобот учун сўз “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси Амударё туман филиали бошлиғи Хуршидбек Жуманиёзовга берилди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, филиал ҳисобида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун 9,9 гектар ер майдони ва 118 та чиқинди йиғиш майдончалари мавжуд. Мазкур чиқинди йиғиш майдончалардан ҳозирги кунда 15 таси таъмирталаб аҳволда. Депутатлар таъмирталаб аҳволга келиб қолган чиқинди йиғиш майдончаларини ҳисобдан чиқариш ва ўрнига янгидан қуриш бўйича қарор лойиҳасини маъқулладилар.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман Халқ таълими бўлими бошлиғи Ибрагим Раджапов ҳисобот берди. Қайд этилишича, 34-сонли мактаб директори Г.Сапарбаеванинг ножўя хатти-ҳаракатлари сабабли мактаб жамоаси ўртасида қатор низо ва келишмовчиликлар келиб чиқиб, суд, прокуратура ва бошқа назорат органларига кўплаб шикоят аризалари тушган ва мактаб педагогика жамоаси орасида носоғлом муҳит юзага келган. Ушбу зиддиятлар сабабли мактаб директори томонидан давлат бюджетига моддий зарар ҳам етказилган.

Муҳокамалардан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тегишли хатига асосан 34-сонли мактаб директори Г.Сапарбаева билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш қарорига Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлари келишим бердилар.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги, яъни “Амударё тумани халқ таълими бўлимига қарашли 35-сонли мактаб директори лавозимига ўтказилган танлов якунлари бўйича номзодларга келишим бериш тўғрисида”ги масала муҳокамасида мазкур лавозимга номзодлар Жасурбек Аҳмедов ва Худайберган Матназаровлар мактабда таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича дастурлари билан таништирдилар.

Муносиб номзодни ёпиқ овоз бериш йўли билан танлаш мақсадида депутатлар орасидан саноқ комиссияси тузилди.

Яширин овоз бериш натижаларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Амударё туман Халқ таълими бўлимига қарашли 35-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига Жасурбек Аҳмедовни тайинлаш тўғрисидаги тавсиясига келишим бериш бўйича Кенгаш қарори қабул қилинди.

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар атрофлича кўриб чиқилди ва шунинг билан туман Кенгашининг сессияси ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026