12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:23
Қишлоқ хўжалиги 👁 469

ИЛҒОР ФЕРМЕРЛАРГА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ТАШАККУРНОМАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

ИЛҒОР ФЕРМЕРЛАРГА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ТАШАККУРНОМАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Фотогалерея

7 декабрь куни Амударё тумани ҳокимлигида илғор фермерлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда туман ҳокими Султонбой Йўлдошев барча фермерлар ҳамда Қишлоқ хўжалиги соҳаси фидойиларини Конституциямизнинг 30 йиллик байрами ва яқинлашиб келаётаган Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан табриклади.

Дарҳақиқит, ризқ-рўзимиз бунёдкорлари – миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономларимиз ёзни ёз, қишни қиш демай ўз касбларига виждонан ёндошиб мамлакатимиз иқтисодиёти барқарорлигига, халқимиз фаровонлигига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Амударё туманининг меҳнаткаш фермерлари бу йил ҳам ўз зиммаларидаги вазифаларини аъло даражада адо этиб, юқори натижаларга эришдилар.

Йиғилишда мана шундай фидойи ва меҳнаткаш, ишнинг кўзини биладиган, тадбиркор ва ишбилармон фермерларга ердан юқори ҳосил етиштириб, иқтисодиётимиз ривожи ва халқимиз фаровонлигига қўшаётган ҳиссаси учун туман ҳокимлигининг ташаккурномалари топширилди.

Жорий йилда тумандаги 352 та фермер хўжаликларининг 13 минг 900 гектар майдонига чигит экилди. Экилган чигитлардан текис ниҳоллар олиниб, яхши парвариш қилингани боис режадаги 44 минг 755 тонна ўрнига 44 минг 844 тонна ҳосил олинди.

2022 йил ҳосили учун туман бўйича 6000 гектар майдонга ғалла экилган, 2 та ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида 8960 тонна дон етиштириш бўйича шартномалар тузилган эди. Ғалла экилган майдонларда бир текис униб чиққан ниҳолларнинг агротехник қоидалар асосида парвариш қилиниши, минерал ўғитлар билан озиқлатирилиб ўз вақтида ўриб-йиғиб олиниши туфайли белгиланган режа 143,2 фоизга ортиғи билан бажарилди. Миришкор деҳқонларимиз шартномадаги 8960 тонна ўрнига 12 минг 832 тонна дон топширдилар.

Ғаллакорларимиз 2023 йилда ҳам мўл ҳосил етиштириш ниятида айни кунларда буғдой тарбиясига катта эътибор қаратишмоқда. Жорий йилда келгуси йил ҳосили учун 360 та фермер хўжаликларининг 7581 гектар майдонларига ғалла экилди. Бу ўтган йилгига қараганда 1581 гектарга кўпдир.

Бундан ташқари, якунланаётган йилда туманимиз қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири − пиллачилик бўйича ҳам қувонарли ютуқлар қўлга киритилди. “Jayxun silk” масъулияти чекланган жамияти томонидан 4163 қути ипак уруғи пиллакорларга етказиб берилди ва 237,4 тонна пилла етиштирилди. Ҳар бир қутидан олинган ўртача ҳосилдорлик 56,9 кг ни ташил қилди.

Албатта, қишлоқ хўжалиги соҳасида осон ва енгил йўлнинг ўзи бўлмайди. Табиат инжиқликлари, сув ресурсларининг чеклангани, турли ҳашарот ва зараркунандалар билан курашиш ҳар бир деҳқондан катта азму шижоат, миришкорлик ва тажрибани талаб этади. Мана шундай муаммоларга қарамасдан, бор билим ва тажрибаларини ишга солиб меҳнат қилаётган деҳқонларимиз туфайли Амударё тумани Республикадаги бошқа туманлар орасида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш бўйича пешқадамликни қўлдан бермай келмоқда.

Йиғилиш сўнгида туман ҳокими Султонбой Йўлдошев мана шундай илғор ва тажрибали фермерларга бутун амударёликлар номидан миннатдорчилик билдириб, келгуси ишларида омад ва зафарлар тилади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026