12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:28
Иқтисодиёт 👁 362

2022 йилнинг 9 ойини туман маҳаллий бюджети 56 млрд 322,8 млн сўм даромад билан якунлади

2022 йилнинг 9 ойини туман маҳаллий бюджети 56 млрд 322,8 млн сўм даромад билан якунлади

5 декабрь куни Амударё туман ҳокимлиги мажлислар хонасида Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлари, ҳокимлик маъсул ходимлари, корхона, ташкилотлар ва овул, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда “Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йил 9 ойи давомидаги ижроси тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман молия бўлими мудири ўринбосари Абай Сағинбаев ҳисобот берди. Ҳисоботда таъкидланишича, туман маҳаллий бюджетининг даромадлар қисми режаси 52 млрд 749,3 млн сўмга белгиланган бўлиб, хақиқатда 56 млрд 322,8 млн сўмга, яъни 106,8 фоизга бажарилган. Бу режага нисбатан 3 млрд 573,5 млн сўмга ортиқ деганидир.

2022 йил 9 ойи давомида бюджет харажатлари режаси киритилган ўзгаришлардан кейин жами 214 млрд 759,4 млн сўмни ташкил қилган. Ҳисобот даврида бюджет ҳисобидан жами 213 млрд 77,9 млн сўмлик маблағлар сарфланган.

Жумладан, қишлоқ хўжалиги ва ободонлаштириш соҳасига жами 14,2 млрд сўм сарф қилинган. Бу жами бюджет харажатлари ҳажмининг 6,6 фоизини ташкил қилади. Мактабгача таълим соҳасига жами 15,2 млрд сўм, ёки жами бюджет харажатлари ҳажмининг 7,12 фоизи, таълим соҳасига эса 8,8 млрд сўм, ёки жами бюджет харажатларининг 4,11 фоизи сарфланган.

Бундан ташқари, маданият ва спорт соҳасига жами 4,33 млрд сўм, соғлиқни сақлаш соҳасига жами 63,3 млрд сўм, ижтимоий таъминот соҳасига жами 79,2 млрд сўм маблағ сарфланган. Шунингдек, ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамғармаси, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” харажатлари учун жами 595 миллион 200 минг сўм сарф-харажат қилинган.

Давлат бошқарув органларини сақлаш учун салкам 11 млрд сўм сарфланган. Бу жами бюджет харажатлари ҳажмининг 5,15 фоизини ташкил қилади. Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари соҳасига жами 3,7 млрд сўм, захира жамғармаси маблағари учун жами 1,8 млрд сўм, фуқаролар ташаббусли жамғармаси маблағлари учун 10,2 млрд сўм, бошқа харажатлар учун эса 849 млн 445 минг сўм сарф-харажат қилинган.

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ва туман хокимининг тегишли қарор ва фармойишлари асосида бюджет маблағлари тасдиқланган режасидан ташқари йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан жами 764 млн 989 минг сўм сарфланган. Қорақалпоғистон Республикаси ва туман маҳаллий бюджетлари даромадлар режасининг ортиқча бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан эса жами 4 млрд 41,9 млн сўм сарфланган.

Йиғилишда туман маҳаллий бюджетининг 9 ойи давомидаги ижроси юзасидан депутатлар ва доимий комиссия йиғилиши иштирокчилари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, саволлар билан мурожаат қилдилар ва тегишли жавоблар олдилар.

Ойгул Ражабова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026