9-сонли мактабда хорижий тилларни чуқур ўргатишга алоҳида эътибор берилмоқда
Бугунги кунда дунё илмларининг асосий қисми хорижий тиллар улушига тўғри келади. Инсон хорижий тилларни билиши натижасида янги маданиятлар билан танишиши, замонавий касбларни ўрганиши, дунё воқеалардан доимий хабардор бўлиши мумкин. Президентимизнинг 2021 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори хорижий тилларни ўрганиш талабини янги босқичга олиб чиқди.
Мамлакатимизнинг барча мактабларида ҳар йили ноябрь ойида рус тили ва хорижий тиллар фан ойлиги ўтказиб келинади. Фан ойлиги уюшқоқлик билан ўтказилиши натижасида ўқувчиларнинг хорижий тилларни ўрганшига қизиқиши ошяпди. Шу каби тадбирлардан бири Амударё туманидаги 9-сонли мактабда ҳам ўтказилди.
Фан ойлиги давомида мактабда расмлар танлови, рус ва инглиз тили фанига доир мусобақалар, режа сосида намунали дарслар ташкил қилиниши натижасида ўқувчиларда хорижий тилларни ўрганишга иштиёқ янада ошди.
Тадбир аввалида мактаб ўқитувчилари Ҳайтгул Бобожонова, Зивар Давлатбоева ҳамда Гулимбат Шариповлар хорижий тилларни билиш инсонга кенг имкониятлар эшигини очиши, янгича тафаккурга калит воситасини бажариши такидлаб ўтдилар. Ўқувчиларга сўнгги йилларда мамлакатимизда хорижий тилларни ўрганиш учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маъумот берилди. Соҳага доир қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатларининг ҳаётимиздаги амалий аҳамияти тушунтириди.
Ўқитувчилар Мурод Абдуллаев ва Турсуной Собировалар хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертифатлар билан нуфузли халқаро университетларнинг талабаси бўлиш мумкинлиги, хорижий тиллар дунёга йўл очиши, замон билан ҳамнафас яшаш воситаси эканлиги ҳақида ўзларининг фикрларини билдиришди.
Тадбир давомида ўқувчилар фанга доир билимлари билан, хорижий тиллардаги шеърларни ифодали ўқиб, қўшиқлар куйлаб, фаол иштирок этишди. Ўзида чет эл маданиятини ифода этган рақслар ҳар хил ўйинлар кечага файз бағишлади. Хориж адабиёти асосида тайёрланган саҳна кўринишларида ўқувчилар актёрлик маҳоратларини ҳам номойиш этди.
Табир якунида ўқитувчилар Норимбат Ибрагимов, Гулхумор Худойберганова, Арслон Жумабеков, Олмахон Жумабекова, Шерзод Юлдашев, Дилафрўз Айтмуратовалар тадбир хақидаги хулосаларини баён қилишди. Ўқувчиларга фаол иштироки учун миннатдорчилик билдирилди ва рағбат сифатида китоблар совға қилинди.
Фан ойлиги доирасидаги бу каби тадбирлар ўқувчиларнинг билим олишга бўлган иштиёқини янада ошириши шубҳасиз.
Шоҳзод Қурбонбоев

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶