13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:12
Фан ва таълим 👁 453

26-СОНЛИ МАКТАБДА ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАН КУН МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

26-СОНЛИ МАКТАБДА ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАН КУН МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Тил – миллат бойлиги, инсонлар ўртасидаги алоқа воситаси бўлиб, унинг ижтимой вазифаси ва тарбиявий аҳамияти жуда улкан. Тил ҳамиша жамият билан бирга яшайди ва бирга ривожланади. Жамият ривожланишининг дастлабки босқичларида аввал уруғ, қабила, кейинчалик халқ тили ва миллий тил бўлиб ривожланиб келмоқда.

1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига, 1989 йил 1 декабрда эса қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилиши жамиятимизда ушбу тиллар ўзининг муносиб ўрнини топишига замин яратди. Шундан буён ўтган 33 йил давомида тилларимизнинг нуфузи ошиб, уларни янада ривожлантириш борасида кўплаб ўзгаришлар юз берди.

Қорақалпоқ тили Қорақалпоғистон Республикасида ва бошқа ҳудудларда яшовчи қорақалпоқларнинг она тили ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикасида ўзбек тили билан бирга қорақалпоқ тили ҳам расмий тил саналади. Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилиши Республика ҳудудида яшаётган бошқа миллат ва элатларнинг ўз она тилидан фойдаланиш конституциявий ҳуқуқини камситмайди.

Давлат тили мақоми берилгандан кейин қорақалпоқ тили эркин ривожланиш йўлидан борди. Ҳозирда қорақалпоқ тили янада бой миллий адабий тиллардан бирига айланди. Ҳар йили 1 декабрь – қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун бутун Республикамизда улкан байрам сифатида нишонланиб келади. Чунки Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистондан ташқари кўпгина ҳудудларида ҳам қорақалпоқлар истиқомат қилишади.

Сана муносабати билан барча мактабгача таълим, умумий ўрта, олий таълим муассасаларида, давлат ва жамоат ташкилотларида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, қорақалпоқ тили тарихи, ривожланиш босқичлари ва бугуни ҳақида батафсил сўз юритилади.

Амударё туманидаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактабининг кўп йиллардан буён ўқувчи ёшларнинг олий таълимга кириш кўрсаткичи, фан олимпиадаларида эришаётган ютуқлари, туманимиз миқёсида ўтказилаётган оммавий байрам тадбирларидаги фаол иштироки туфайли нуфузи тобора ортиб бораяпти.

Мактабда қорақалпоқ тили фандан жами 5 нафар, шундан 2 нафари олий, 1 нафари 1-тоифали, 2 нафари 2-тоифали ўқитувчилар ёшларга билим бериб келмоқда.

30 ноябрь куни мазкур ўқитувчилар иштирокида 1-декабрь – Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганига 33 йил тўлиши муносабати билан байрам кечаси ташкил қилинди.

Тадбирда мактаб директори, Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон халқ таълими аълочиси Ёлғош Шомуродов, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, ўқитувчилар, ўқувчилар иштирок этдилар.

Тадбирда қорақалпоқ тилининг ривожланиш босқичлари, шунингдек бугунгидай бой, жозибали ва мукаммал тил ҳолига келгунича босиб ўтган тарихи ҳақида маъруза ўқилди. Унда таъкидланишича, қорақалпоқ тили туркий тилларнинг қипчоқ гуруҳига мансуб бўлиб, ёзуви ислоҳ қилинган араб графикаси асосида 1924 йилда шакллантирилган.

1929-1940 йилларда лотин графикасига асосланган қорақалпоқ тили ёзуви амалда бўлган, 1940 йилдан кирилл графикаси асосидаги ёзув жорий этилган. 1994 йилдан эса лотин графикасига ўтган. Лотин ёзувига асосланган қорақалпоқ тили алифбосига 2009 ва 2016 йилларда ўзгартиришлар киритилган. Шу тариқа қорақалпоқ тили 23 мингта сўзни ўз ичига олган ниҳоятда бой тилга айланган.

Тадбирда ўқувчилар қорақалпоқ халқи миллийлигини намойиш қиладиган шеърлар, нақл-мақоллар, куй-қўшиқлар ва рақслар намойиш этишди. Қорақалпоқ тилида намойиш этилган саҳна кўринишида ижрочиларнинг халқимизнинг қадимий миллий кийимларида чиқиши барчага улкан таассуротлар ҳадя этди.

Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбир ўқувчиларнинг қорақалпоқ тилига меҳрини оширди.

 Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026