13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:09
Фан ва таълим 👁 378

Мактаб педагогика кенгаши: У шунчаки йиғилиш эмас

Мактаб педагогика кенгаши: У шунчаки йиғилиш эмас

Амалдаги “Мактаб педагогика кенгаши тўғрисида”ги Низомга педагогик кенгаш умумтаълим муассасаси фаолиятига доир асосий масалалар коллегиал муҳокама қилинадиган, таълим муассасасида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш, такомиллаштириш, унинг фаолияти билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни мувофиқлаштириш бўйича доимий фаолият юритадиган олий орган ҳисобланади.
Мактаб педагогика кенгаши 16 та асосий вазифаларни ўз ичига олади. Бундан ташқари кенгаш таълимга оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқада вазифаларни амалга ошириши мумкин. Жумладан мактаб педагогика кенгаши Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” ги 823-қарори асосида тасдиқланган Низомда кўрсатилганидек, мактабда тузиладиган ишчи гуруҳни ўз қарори билан ҳар ўқув йилида қайтадан шакллантириш вазифасини ҳам амалга оширади.
Кенгаш мажбурий тарзда ўқув йили бошида, август ойида 1- йиғилишини ўтказади. Йиғилиш кун тартибида режа асосида мактабнинг янги ўқув йилига мўлжалланган йиллик иш режаси ва ўқув йили давомида амалга ошириладиган асосий вазифаларнинг йўналишлари белгилаб олинади. Мактаб педагог ходимларининг дарслар тақсимоти кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда 3271 рақам билан рўйхатдан ўтган “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида мактаб метод бирлашмалари томонидан тақсимланган дарслар тақсимотини қайта кўриб чиқиш ва қайта тақсимлаш ваколатига эга.
Мактаб педагоглари ишга қабул қилинган кундан эътиборан кенгаш аъзоси ҳисобланади. Кенгаш йиғилишларига кун тартибидаги масалаларга кўра, мактаб ота-оналар қўмитаси раиси, мактаб кузатув кенгаши раиси, фуқаролар йиғини аъзолари ҳам таклиф қилиниши мумкин. Кенгаш йиғилиши унинг раиси томонидан чақирилади ва аъзоларининг учдан икки қисми ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади. Баъзи ҳолатларда йиллик тасдиқланган режадан ташқари ҳам кенгаш йиғилишини чақириш зарур бўлиши мумкин. Бундай йиғилишлар навбатдан ташқари педагогика кенгаши йиғилиши деб аталади ва унда кенгаш аъзоларининг камида учдан бир қисми ҳозир бўлган вақтда ваколатли ҳисобланади. Кенгаш йиғилиши ўтказилиш куни, вақти, жойи ва кун тартибидаги масалалар бир ҳафта олдин эълон қилиниши шарт.
Мактаб педагогика кенгаши томонидан қабул қилинган қарорлар ўз аҳамиятлилиги ва таълимнинг сифат самарадорлигини таъминловчи асосий омил ҳисобланади. Унинг ижросини таъминлаш- мактаб педагоглари ва ходимларининг лавозим мажбурияти қилиб белгиланган.
Мактаб баённомалари ва қабул қилинган қарорлар педагогика кенгаш котиби томонидан махсус, шнурланган ва ҳар бир саҳифаси рақамланиб, ип ўтказиб, муҳрланган дафтарга ёзилади. Мактаб директори баённоманинг тўғри ва тўлиқ ёзилишини назорат қилиб боради ва ҳар бир баённома охирида имзоси ва мактаб муҳри билан тасдиқлайди. Кенгаш баённомаларини қайд қилиш дафтари- мактабнинг алоҳида назоратда турувчи ҳужжатлари сирасига киради ва сақланиш муддати 75 йил бўлиб ҳисобланади. Мактаб раҳбари алмашган вақтда далолатнома билан кейинги раҳбарга топширилади.


Ялғашбой Шамуратов

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими аълочиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026