13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:30
Фан ва таълим 👁 407

“ХИЗМАТ – БЕМИННАТ” ЛОЙИҲАСИ ФАОЛИ АЗИМБОЙ САФАРБОЕВГА ЎЗМТДП МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ РАИСИНИНГ ТАШАККУРНОМАСИ ТОПШИРИЛДИ

“ХИЗМАТ – БЕМИННАТ” ЛОЙИҲАСИ ФАОЛИ АЗИМБОЙ САФАРБОЕВГА ЎЗМТДП МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ РАИСИНИНГ ТАШАККУРНОМАСИ ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан ўтказилаётган қатор лойиҳалар бугун жуда кўплаб ёшларни ўз атрофига жамлаб, уларнинг иқтидор ва қобилиятларини намоён этишларида, касб-ҳунар эгаллашларида муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, партия ташаббуси билан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, кам таъминланган оилалар фарзандларини турли хил фан ва ҳунар тўгаракларига жалб қилиш мақсадида ташкил этилган “Хизмат – беминнат” лойиҳаси амалда ўз самарасини бермоқда.

Шу йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Амударё туман Кенгаши ижрочи котиби Ширин Янгибоева мазкур лойиҳа доирасида ташкил этилган математика фани бўйича ўқув курсида ўқувчиларга таълим бериб келаётган фидойи ўқитувчи ҳамда партия фаоли Азимбой Сафарбоевга Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Алишер Қодировнинг ташаккурномасини топширди.

Шунингдек, Ўзбекистон халқ таълими аълочиси кўкрак нишони, “Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” фахрий унвони соҳиби Азимбой Сафарбоевнинг ёшларга таълим-тарбия беришдек эзгу ишлардаги жонкуярлиги, фидойилигини тилга олиб ўтди.

Мазкур лойиҳа доирасида кўп йиллардан буён умумтаълим мактабларидаги кам таъминланган оилалар фарзандларини беминнат ўқитиб, таълим-тарбия бериб келаётган фидойи устозлардан бири Азимбой Сафарбоев “Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида математика фанидан бепул ўқув курсини ташкил этиб, ҳар йили кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган ўқувчи-ёшларга таълим-тарбия бериб келмоқда.

Ушбу ўқув курсида фанни мукаммал ўзлаштирган ёшлар турли олий ўқув юртлари талабалари бўлишмоқда. Жонкуяр ва талабчан устоз Азимбой Сафарбоевнинг ана шундай фидойиликлари инобатга олиниб, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Алишер Қодиров томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.

Таъкидланганидек, Партиянинг “Хизмат – беминнат” лойиҳаси партия дастурий вазифалари ҳамда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ёшларга оид белгиланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Мазкур лойиҳа билим ва касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган ёшларни ўз атрофига бирлаштириб келмоқда.

Лойиҳа доирасида партиянинг туман Кенгаши томонидан жорий йил ҳисобига жами 5 та бепул ўқув курслари ташкил этилди. Мазкур лойиҳа бўйича 60 дан зиёд ёшлар бепул таълим ва касб-ҳунарга жалб қилиниб, уларга кўнгилли ўқитувчи ва мураббийлар раҳбарлик қилган бўлса, жорий йилда ҳам ушбу ишлар давом эттирилмоқда.

Тадбир давомида ёшларнинг ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларини шакллантириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, касбга йўналтириш ва ҳаётда ўз ўринларига эга бўлишларида устозларнинг хизмати катта эканлиги тилга олиниб, фидойи ўқитувчи Азимбой Сафарбоевга алоҳида миннатдорчилик билдирилди.

Партиянинг ушбу лойиҳани ташкил этишидан асосий мақсади ёшларнинг ижтимоий жиҳатдан шаклланиши, интеллектуал, ижодий, жисмоний, ахлоқий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятларини юзага чиқаришларига, уларнинг етук авлод бўлиб камол топишига кўмаклашиш ва шарт-шароитлар яратишдан иборат. Шу билан бирга уларнинг тафаккурларини кенгайтириш, дунёқарашини бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлар ва ғоялардан ҳимоя қилиш борасидаги вазифаларни амалга ошириш, юрт келажагини яратишга қодир ёшлар вояга етишига ҳисса қўшишдир.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026