13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:30
Фан ва таълим 👁 338

49-СОНЛИ МАКТАБДА ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА “ОНА ТИЛИ – МИЛЛАТ КЎРКИ” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

49-СОНЛИ МАКТАБДА ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА “ОНА ТИЛИ – МИЛЛАТ КЎРКИ” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбек тилига давлат мақоми берилганининг 33 йиллиги юртимизда кенг нишонланди. Ушбу кунга бағишлаб барча ҳудудларда, жумладан умумтаълим мактабларида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Сана муносабати билан Амударё туманидаги 49-сонли мактабда ҳам “Она тили – миллат кўрки” деб номланган тадбир ташкил этилди. Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Матлуба Бердимақова ҳамда Нилуфар Абдуллаевалар томонидан тайёрланган ушбу тадбирни мактаб директори Шукурбой Айимбетов очиб берди ва барчани тил байрами билан табриклади. Шунингдек, она тилининг давлат тили сифатидаги ўрни ва аҳамиятини янада кучайтириш, уни фақатгина расмий тил сифатида эмас, балки, миллий маданият, маънавият тимсоли сифатида янада бойитиш ҳамда софлигини сақлашга барча бирдек масъул эканини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан фан ўқитувчилари тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихи эканлигини, тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамиша долзарб маънавий бурч бўлиб қолишини эътироф этишди.

Миллат тил билан барҳаёт бўлишини, тилнинг мўътабар бўлган онага қиёсланиши бежиз эмаслигини, инсон онасиз, унинг меҳрисиз, соф муҳаббатисиз яшай олмаганидек, ўз онасидек бўлган тилсиз ҳам ҳаёт кечириши асло мумкин эмаслигини айтиб ўтишди.

Тадбир мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган маърифий-мусиқий дастур билан давом эттирилди. Тадбир давомида мактабнинг 5-, 6-синф ўқувчилари тил ҳақидаги шеърлар, мақоллар айтиб беришди. “Она тили тарққиёти” ҳақида мактабнинг 11-синф ўқувчиси Руслан Болтабоевнинг маърузаси тадбир иштирокчиларига жуда манзур бўлди.

Шунингдек, 8-синф ўқувчилари соф ўзбек тилида ўз ижод намуналарини яратиб, унинг ривожига ҳисса қўшган, уни улуғлагани учун тазйиқ-таъқиқларга учраган, “халқ душмани” деган тамға билан юртдан қувғин қилинган адиблар ҳаётини саҳна кўринишларида намойиш этиб, ҳамманинг олқишини олишди. Тилдан ўринли фойдаланишга жалб этувчи, бу борадаги муаммо ва камчиликларни ифодаловчи саҳна кўринишини намойиш этган мактабнинг 7-синф ўқувчиларининг ижролари ҳам барча ўқувчиларда катта таассуротлар қолдирди.

 Ундан ташқари, 7-синф ўқувчилари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонунида тилга муносабатни ифода этувчи моддалар таснифини айтиб беришди. Тумандаги ижодкорларни қўллаб-қувватловчи “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти аъзоси Фарҳод Авезов ҳам она тили фанининг таълимдаги ўрни, фан ўқитувчиларининг тил ривожига қўшаётган ҳиссалари ҳақида тўхталди.

 Тадбирга ташриф буюрганлар 9-синф ўқувчилари ижросидаги дилрабо рақсларни кўтаринки кайфият билан томоша қилдилар. Ўзбек тилининг ҳуқуқий мақомини белгилашда енгиб ўтилган қийинчиликлардан тортиб, ҳозирги кунда тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланиш учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда давлат тилини янги поғонага олиб чиқиш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар тасвирланган видеороликдан эса кўплаб маълумотларга эга бўлдилар.

Фан ойлиги доирасида ўтказилган ушбу тадбир барчага бирдек манзур бўлди ва унутилмас таассуротлар қолдирди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026