Олмазор маҳалласида туман ҳокимининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди
Мамлакатимизда ёш авлод келажаги ҳамиша давлат сиёсатининг марказида бўлиб келмоқда. Бугунги кунда ҳам ёшлар ҳаётида юзага келган муаммоларни бартараф этиш учун барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Айниқса, бунда ёшларнинг ҳаётидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишда мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган ҳоким ва ёшлар учрашувлари муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Амударё туманининг Олмазор маҳалласи ҳудудидаги 82-сонли мактабда туман ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг ёшлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Унда туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабов, туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, тегишли корхона, ташкилот масъуллари ҳамда маҳалланинг фаол ёшлари иштирок этишди.
Учрашувда туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабов ёшларнинг ўқиб билим олиши, касб-ҳунар эгаллашлари учун барча шароитлар яратилганини таъкидлаб ёшларни доимо олға интилишга, қунт билан ўқиб билим олишга чорлади.
Шундан сўнг, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августь кунги “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инноватцион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунтиш берди.
Туман ҳокими фармонда ёшлар учун кўплаб кулайликлар, имкониятлар яратилганини таъкидлади. Жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёш тадбиркорлар учун яратилган енгилликлар, олий таълим муассасалари учун ажратилган қўшмча қабул квоталари хусусида тўхталиб, ёшларни шижоат билан олға интилишга чорлади.
Учрашувда маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчисининг фаолияти самарадорлиги ҳам тахлил қилинди. Айтиш керакки, ёшлар етакчиси маҳалладаги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар билан биргаликда ишлашиб, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишда ташаббус кўрсатиб келмоқда.
Ташкил этилаётган турли спорт мусобақалари, маданий-маърифий тадбирлар, айниқса, “Беш ташаббус олимпиадаси”да иқидорли ёшлар аниқланиб, муносиб ўринларни эгаллашмоқда.
Учрашувда маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси тавсияномасига асосан тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшларга ажратилган имтиёзли кредитлар, субсидиялар хусусида маълумот бериб ўтилди.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси томонидан маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, тадбиркорлик объектларини кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.
Учрашув якунида туман ҳокими ёшлардан келиб тушган турли мазмундаги саволларга жавоб бериш баробарида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларга ўзининг маслаҳат ва тавсияларини ҳам бериб ўтди.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶