13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:09
Фан ва таълим 👁 352

83-сонли мактабда Ўзбек тили байрами куни муносабати билан тадбирлар ўтказилди

83-сонли мактабда Ўзбек тили байрами куни муносабати билан тадбирлар ўтказилди

Тил – миллат кўзгуси. Ҳар қандай миллатнинг ҳаёти унинг она тилида ҳам яққол намоён бўлади. Собиқ иттифоқ даврида халқимизнинг ҳуқуқ ва  шаъни, эрки топталгани она тилимизга қилинган камситишларда ҳам акс этгани ҳали кўпчикнинг ёдида: ўз она тилимиз нақадар бой, жозибадор ва азиз бўлса-да, Ўзбекистонда барча ҳужжатлар рус тилида ёзилар эди.

Ўзлигимиз, ғуруримиз, шаънимиз ҳисобланган  она тилимизга давлат тили мақоми берилгани халқимизнинг мустақиллик сари қўйган илк қадами бўлди.

1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилиниши халқимизнинг кўп йиллик орзулари рўёби бўлди. Чунки Қонун она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиши билан бирга, уни илмий асосда ривожлантиришга ҳам кенг имкониятлар яратди.

Ўтган давр мобайнида она тилимиз нуфузи ошди, глобаллашув жараёнига мос янги атамалар билан бойиди. 2020 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши муносабати билан эса ҳар йили  21 октябрь “Ўзбек тили байрами куни” сифатида улкан тантана қилинмоқда.

Сана бутун мамлакатимизда бўлгани каби Амударё туманида ҳам кенг нишонланмоқда. 83-сонли мактабда ҳам Ўзбек тили байрами куни муносабати билан октябрь ойи – она тили ва адабиёт фан ойлиги доирасида кўпгина тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, “Она тилим - ифтихорим” мавзусида синфлар кесимида иншолар танлови, шеърхонлик кечалари, “Она тилида ким хатосиз ёзади” номли диктантлар танлови ўтказилди.

Мактабнинг тажрибали она тили ва адабиёт ўқитувчиларининг очиқ дарслари ташкил этилиб, уларда мактабнинг ёш педагогларидан ташқари ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам иштирок этишиб, фарзандларининг ўз она тилини қай даражада ўрганаётганликларига гувоҳ бўлдилар.

19 октябрь куни бўлиб ўтган “Тил – миллат ифтихори” деб номланган адабий кечада мактабнинг 6- ва 8-синфлари ўқувчилари иштирок этишди. Тадбирни она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Гуландом Шомуродова, Муқаддас Аллаберганова, Нилуфар Ортиқова, Фарида Эшчановалар ташкиллаштирдилар.

Дастлаб мавзу юзасидан қизиқарли маъруза ўқилгач, ўқувчилар она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар, қўшиқлар ижро этишди. Ўзбек тилида ижод қилиб, унинг бой имкониятлари ва жозибасини ўз ижоди билан кўрсатиб бера олган Алишер Навоийнинг ва бошқа аллома боболаримизнинг ўзбек тили ҳақидаги ибратли гапларини, шеърларини айтдилар. Ўзбек тилида сўзлашиш маданияти ҳақида ўқувчилар намойиш этган саҳна кўриниши жуда таъсирли бўлди.

Шу куни мактаб педагогика жамоаси билан ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда яқин ҳамкорлик қилиб келаётган Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига қарашли 9202-ҳарбий қисмида тажрибали ўқитувчи Гуландом Шомуродова ҳарбий хизматчилар ва муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган аскарларга 21 октябрь – ўзбек тили байрами куни муносабати билан шу мавзуда маъруза ўқиди.

Фан ойлиги доирасида ўзбек тили байрами кунига атаб ўтказилган тадбирлар иштирокчиларда улкан таассуротлар қолдирди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026