БОТУЛИЗМ – ХАВФЛИ ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИК
Ботулизм – инфекцион-токсик генезли оғир касаллик ҳисобланади. Минтақамизда асосан ботулизмнинг А, В, Е турлари учрайди. Унинг споралари чидамли бўлиб, қуритилган ҳолатда ўн йиллаб тирик қолади.
Ҳатто 180 даража ҳароратда 5 соат мобайнида қайнатилганда ҳам ҳалок бўлмайди. Ўзидан барча бактерия токсинлари ва кимёвий моддалар ичида энг заҳарли бўлган экзотоксин моддасини ишлаб чиқаради. Унинг одамни ўлдирадиган миқдори 0,3 мкг.дир. Айниқса, А туридаги токсин кучли ҳисобланади. Ботулизм қўзғатувчиси ҳисобланган токсин физикавий ва кимёвий омиллар таъсирига нисбатан анча чидамли. Консерваларда токсинлар қуёш нури ва ҳаво таъсиридан парчаланмайди, улар қоронғи ва совуқ жойларда 6-8 ой мобайнида салгина кучсизланади.
Ботулизм қўзғатувчиси сапрофит кўринишида одам, уй ҳайвонлари ва ёввойи ҳайвонлар, қушлар, қисқичбақалар, балиқлар организмида яшайди. Тупроққа тушганда спора ҳолида узоқ вақт сақланиши, лекин муайян шароитда ўсиши ва кўпайиши мумкин.
Уй шароитида санитария қоидаларига риоя қилинмасдан тайёрланган банкали консервалар кислородсиз шароит ҳисобланиб, микробларнинг вегетатив шаклларидаги токсин пайдо бўлади. Токсин суюқ маҳсулотларда консерваланган банкаларда баравар тарқалади ва жуда хавфли ҳисобланади.
Касалликнинг эрта белгиларидан бири бу ютинишнинг бузилишдир. Бунда бемор халқумида катта “кесак” борлигидан ва ютиниш ҳаракатининг оғриқлилигидан шикоят қилади.
Ботулизм касаллигини даволаш ҳамда асоратларининг олдини олишнинг ягона йўли ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиш саналади.
М.Кашкарова,
туман СЭО ва ЖС бўлими шифокори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶