14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 12:18
Қишлоқ хўжалиги 👁 294

Оқ олтин овулидаги “Якубова Гавҳар” фермер хўжалиги ишчилари шартномавий режадаги 296 тонна ўрнига 300 тонна ҳосил йиғиб олишди

Оқ олтин овулидаги “Якубова Гавҳар” фермер хўжалиги ишчилари шартномавий режадаги 296 тонна ўрнига 300 тонна ҳосил йиғиб олишди

Деҳқончиликда осон келган йилнинг ўзи йўқ. Гоҳ баҳор серёғин келиб, экин-тикин ишлари кечикса, айни ғўза парвариши авж олган ёз палласида сув танқислиги кузатилади. Кузда эса деҳқонлар совуқ кунларнинг барвақт бошланишидан олдин йиғим-терим ишларини якунлашга интиладилар.

Амударёлик “Якубова Гавҳар” фермер хўжалиги раҳбари Даврон Холменов шу боисдан ҳам фермер хўжалигини ташкил этган илк кунларданоқ, аввало ишни хўжалик ерларининг табиий хусусиятларини ўрганишдан бошлади. Сизот сувларининг  тупроқнинг унумдор қатламига қанчалик яқинлиги, ерларнинг шўрланиш даражасини пухта  ўрганиб, экин-тикин ишларини аниқ режа асосида ташкил этди. Чунки шўрланиш даражаси юқори бўлган далаларга шошилинчда чигит экилса, намлик меъёрдан баланд бўлганлиги учун униб чиқиши қийинлашиб, аксарият ҳолларда уруғ чириб кетиши мумкин. Шу боис, бундай ерларнинг шўрини ювишга алоҳида эътибор қаратди, хўжалик ҳудудидаги ички коллекторларнинг зах сувларни ўтказувчанлик ҳолатини яхшилади. Натижада хўжалик ерлари мелиоратив талаблар даражасига етказилди. Мана, 18 йилдирки, “Якубова Гавҳар” фермер хўжалиги туманда илғор хўжаликлар қаторида тилга олинади.

Жорий деҳқончилик йили ҳам фермер хўжалиги ишчилари учун синовлар билан бошланди. Оқар сув танқислиги, баҳорги табиат  инжиқликларини мардонавор енгган деҳқонлар 90 гектар ерда пахтадан мўл ҳосил ундирдилар.

Асосан “Султон” навли уруғлик пахта етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалигида далалар 180 нафардан зиёд ишчиларга ижара пудрати асосида тақсимлаб берилган. Барча  агротехника тадбирлари ўз вақтида, сифатли олиб берилгани боис, ғўза парвариши жараёнида муаммо бўлмади. Ғўза парвариши билан бир вақтнинг ўзида 2021-2022 йил ҳосили учун экилган 60 гектар ердаги ғалладан ҳам юксак хирмон кўтарилди. Шартномавий режадаги 150 тонна ўрнига 300 тонна “қирмизи дон” йиғиштириб олинди. Ҳосилдорлик ҳар гектар ҳисобига 50 центнерга етказилиб, режа 200 фоизга уддаланди. Бундан  ҳам қувончлиси, шартномавий  режадан ташқари етиштирилган 150 тонна буғдой хўжалик ихтиёрида қолди ва маълум қисми фермер хўжалиги ишчилари учун тарқатилди.

Пахтачиликда ҳам бу йилги мавсумни залворли қадамлар билан бошлаган хўжалик деҳқонлари биринчи теримдаёқ шартномавий режани ортиғи билан уддаладилар. 90 гектар пахта майдонининг ҳар гектаридан 34 центнердан, шартномавий режадаги 296 тонна ўрнига 300 тонна ҳосил йиғиб олишди.

Эришилган юксак натижада мавсум бошидан бери ҳар бири 5-6 тонна пахта теришиб, бошқаларга намуна бўлган фермер хўжалиги ишчиларидан Зумрад Қутлимуродова, Муҳайё Нурманова, Гулбаҳор Матсафоеваларнинг ҳиссаси катта бўлди. Айни пайтда чевар теримчилар орасида мавсум бошидан бери 9-10 млн. сўм атрофида иш ҳақи олганлар кўпчиликни ташкил қилади.

Хўжалик далаларида пахта тераётган теримчилар ва кўнгилли ҳашарчиларга дала бошида чошгоҳлик ва тушлик учун яхши шароитлар  яратилган. Кунлик иш ҳақлари айни пайтда ҳар бир килограмм пахта учун 2 000 сўмдан, тарози бошида ҳисоб-китоб қилинаётганидан теримчилар мамнун. Шунга яраша иш унуми ҳам юқори.

Жорий йилги пахта йиғим-терим мавсумини янада муваффақиятли якунлаш мақсадида фидойилик билан меҳнат қилаётган фермер хўжалиги раҳбари Даврон Холменовнинг ҳисоб-китобларига кўра, фақат пахтачиликнинг ўзидан 3 млрд. сўм даромад олиниши кутилмоқда.

Айни пайтда эса хўжалик далаларида пахта йиғим-терими давом эттирилиб, қабул пунктларига кунига 2-3 тонна атрофида пахта топширилмоқда.

Хўжаликнинг 2022-2023 йил ҳосили учун экилган 64 гектар ердаги буғдойзорларида эса бир текис униб чиқиб, бачкилашни бошлаган ям-яшил буғдой майсаларига кузги ишлов бериш, озиқлантириш ишлари самарали амалга оширилмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019