13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:30
Фан ва таълим 👁 316

ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Ўқувчи-ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий, эстетик, ахлоқий дунёқарашини кенгайтириш, тафаккурини турли хил ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда юртимизнинг чинакам фидойилари этиб тарбиялаш бугунги куннинг энг долзарб вазифасидир. Чунки ёшлар эртаги кунимизнинг эгаларидир. Шу боисдан уларнинг интиллекуал ва ижодий салоҳиятини юксалтириш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғуларини тарбиялаш жуда муҳим.

Яқинда туманимиз мактабларининг 9-11 синфлари ўқувчилари ўртасида Республика Маънавият ва маърифат маркази Амударё туман бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими ва “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан “Менинг қишлоғим”, “Менинг онам – қишлоғим файзи” мавзуларида ўтказилган иншолар танлови ҳам шу мақсадга хизмат қилади.

Иншолар танловида туманимиздаги 85 та мактабларнинг 9-11-синфларида таълим олаётган иқтидорли ўғил-қизлар иштирок этдилар.

Шуни алоҳида эътироф этиш, жоизки, бугунги кун ёшларининг дунёқараши кенг. Таълим муассасаларида уларнинг замонавий ахборот-коммуникацион технологияларидан фойдаланишлари, билимларини оширишлари учун барча шароитлар яратилган. Интернет кутубхоналар, мактабдаги кутубхоналардаги мавжуд нодир адабиётларни мутолаа қилиш ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини юксалтиришга хизмат қилаётир. Буни туманимизда бадиий ижод билан шуғулланаётган ўқувчилар сони ортиб, бир қанча ўқувчиларнинг китоблари нашрдан чиқаётганида ҳам яққол кўриш мумкин. Туманимизда ташкил этилган нашриёт ёшларнинг ижод маҳсулини чоп этишга тайёрлашга улкан ҳисса қўшаётир. Шунингдек, “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг ўзлигини намоён этишларига шароит яратмоқда.

“Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан ҳамкор ташкилотларнинг биргаликда ўтказган танлови ҳам ижодкор ўқувчиларнинг иқтидорларини синовдан ўтказишга бир минбар бўлди, дейиш мумкин.

Танловга тақдим этилган иншоларнинг таҳлили уларнинг мавзу юзасидан мустақил ва эркин фикрлари борлигини кўрсатди.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра танловда учинчи ўринни 39-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Севинч Бозорбоева, иккинчи ўринни 84-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Мардона Раҳимбоева, биринчи ўринни эса 73-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Комила Гулимматовалар эгалладилар. Шунингдек, 27-, 18-, 5-, 2-, 69- ва 85-сонли мактаблар ўқувчилари турли номинациялар бўйича рағбатлантирилди.

Танлов ғолиблари Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан рағбатлантирилди.

Иншолар танлови туманимиз мактабларида таълим олаётган ўқувчи-ёшларнинг ижодий қобилиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026