12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:56
Адабиёт 👁 418

“ЗУЛФИЯХОНИМ ҚИЗЛАРИ” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ АМУДАРЁ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

“ЗУЛФИЯХОНИМ ҚИЗЛАРИ” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ АМУДАРЁ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда таъсис этилган Зулфия номидаги Давлат мукофоти баркамол, оқила хотин-қизларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Хотин-қизларнинг адабиёт, санъат, спорт, фан ва маданиятни ривожлантиришдаги ютуқлари, ибратли фаолияти, кенг кўламли ислоҳотларни жадаллаштиришдаги фаол иштирокини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили ушбу мукофотга муносиб кўрилган номзодлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланиши анъанага айланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги тегишли Фармонига мувофиқ, Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонига ўзгартиришлар киритилиб, эндиликда ҳар бир вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасидан икки нафардан, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли қизлар 7 та йўналишда ушбу мукофот соҳибаси бўлиш имкониятини қўлга киритишди.

Жорий йилнинг 11 октябрь санасида Амударё туман Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Амударё тумани Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Зулфияхоним қизлари” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида бўлиб ўтган тадбирда танлов Низомида белгиланган 7 та йўналиш бўйича тумандаги умумтаълим мактабларида таълим олаётган иқтидорли ўқувчи-қизлар, амударёлик турли олий таълим муассасалари талабалари, ўз меҳнат фаолияти билан юқори натижаларга эришаётган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли қизлар иштирок этдилар.

Аввало, шуни алоҳида эътироф этиш керакки, танлов иштирокчиларининг ўз иқтидорларини амалда намоён этишлари учун эркинлик ва холислик муҳити яратилди. Танловнинг адабиёт йўналиши бўйича иштирокчиларнинг ҳужжатлари Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, шоира Робия Йўлдошева раислигидаги ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан синчиклаб ўрганилиб, номзодларнинг билим ва қобилиятлари синовдан ўтказилди.

Айниқса, бир неча шеърий тўпламларда ижод намуналари чоп этилган иқтидорли ва умидли шоира қизлар – 40-сонли мактаб ўқувчиси Нафиса Ҳамроева, 20-сонли мактаб ўқувчиси Муниса Тожибоева, 3-сонли мактаб ўқувчилари Муҳаббат Ўринбосарова, Навбаҳор Сарсенбоева, 35-сонли мактабнинг иқтидорли ўқувчиси Барно Самандаровалар ўзларининг зукко, билимдон ва интилувчанликларини, намоён этдилар.

Кўрик-танлов давомида Робия Йўлдошева ижодкор ва иқтидорли қизларга “Зулфияхоним қизлари” кўрик-танловининг Низоми ва номзодларга қўйиладиган талаблар ҳақида зарур тушунчалар берди.

Танлов жараёнида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида йўналишлар бўйича тузилган ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчи қизлар билан бевосита суҳбатлар олиб борилиб, муносиб номзодлар танлаб олинди.

Шунингдек, Амударё тумани Халқ таълими бўлимининг болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш бўйича бўлим услубчиси Татяна Пирлепесова таълим ва жамоатчилик, санъат, спорт йўналишлари бўйича иштирокчи қизлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар тахламларини тайёрлашга ўта масъулият ва маданиятлилик билан ёндашган иштирокчиларнинг номларини алоҳида тилга олиб, уларнинг келажагига катта ишонч ва умид билдирди.

Кўрик-танлов якунида энг намунали, ибратли хулқ-атвори, билим ва салоҳияти билан кенг жамоатчилик орасида ҳурмат-эътибор қозонган, эришган ютуқлари юқори ташкилотлар ва халқаро танлов ва анжуманларда эътироф этилган иштирокчиларга Амударё туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташаккурномалар тақдим этилди. Кўрик-танлов Низоми талабларига кўра, муносиб номзодларга танловнинг кейинги босқичига йўлланмалар берилди.

Рисолат ИБРАГИМОВА, 42-сонли мактабнинг ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026