13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:30
Фан ва таълим 👁 326

УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги тегишли қарорига мувофиқ ҳар йили умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадалари ўтказилиб келинади. Жорий йилда ҳам туман Халқ таълими бўлими томонидан фан олимпиадаларини ташкил этиш ва ўтказишга катта тайёргарлик кўрилди. Олимпиаданинг туман босқичини ўтказиш учун тумандаги 40-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида ўқувчилар учун барча шароит ва қулайликлар яратилди.

Жумладан, фанлар олимпиадаси ўтказиладиган синфхоналар тегишли тартибда зарур жиҳозлар билан таъминланди. Муассасада ҳар бир фан учун алоҳида кўрсаткичлар синфхона эшиклари ва йўлаклар бўйича тақсимланиб, тартиб-интизомни сақлаш мақсадида навбатчилик ташкил қилинди.

12 октябрь куни фан олимпиадаларининг туман босқичига старт берилди. Шу куни 40-сонли умумтаълим мактаби биносида 9-11-синф ўқувчилари ўртасида математика, она тили ва адабиёт, шунингдек, ўзбек тили фанларидан олимпиаданинг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда тумандаги барча мактабларнинг 9-11 синф ўқувчилари қатнашиб, устозлари ва ота-оналари ишончини оқлашга ҳаракат қилдилар. Ҳар бир фан учун ажратилган синфхонада ўқувчилар учун барча шароитлар яратиб берилди.

 16 октябрга қадар давом этадиган фан олимпиадаларининг туман босқичида юқорида кўрсатилган фанлардан ташқари информатика ва ахборот технологиялари, биология, кимё, физика, тарих, география, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти, тожик тили, инглиз тили, француз тили, қозоқ тили фанларидан олимпиадалар бўлиб ўтади.

5 кун давом этадиган ушбу жараёнда ўқувчиларинг хавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари назорага олиниб, уларнинг келиб-кетиш харажатлари тўлиқ қопланади.

Фан олимпиадаларининг туман босқичи ниҳоясига етгач, натижалар ҳайъат аъолари томонидан умумлаштирилиб Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этилади.

Шунингдек, олимпиада натижаларидан норози бўлган ўқувчилар белгиланган тартибда натижа эълон қилинган куннинг ўзида апелляция комиссиясига мурожаат қилишлари мумкин.

Фан олимпиадалари мамлакатимиз бўйлаб 4 босқичда ўтказилади. Биринчи босқич мактаблар миқёсида сентябрь ойида, иккинчи босқич туманлар миқёсида октябрь ойида, учинчи босқич Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳри миқёсида ноябрь ойида ҳамда якуний босқич Республика миқёсида барча фанлардан апрель-май ойларида бўлиб ўтади. Олимпиаданинг учинчи босқичида, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ёки Тошкент шаҳри миқёсида 1-ўринни эгаллаган ўқувчилар базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баробари, 2-ўрин соҳиблари 4 баробари, 3-ўрин эгалари эса 3 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Шунингдек, тўртинчи босқичида 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчиларга Вазирлик томонидан ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи электрон сертификатлар берилади ҳамда унинг алоҳида электрон реестри юритилади.

Олимпиаданинг туман босқичида қатнашаётган барча ўқувчиларга омад тилаб, кейинги босқичларда ҳам туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ҳолда юқори ўринларни эгаллашиларига тилакдошмиз.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026